ADOLAT 24

Фаол ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ «Адолат» социал-демократик партиясидан номзодлари илгари сурилган 24 нафар фаол ёшлар Ёшлар парламентига сайланди.

Партия Марказий аппарати мажлислар залида ташкил қилинган «Янгиланаётган Конституцияда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари» мавзусидаги давра суҳбати доирасида партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти ва Марказий аппарат ходимлари билан партиядан Ёшлар парламентининг янги таркибига сайланган фаол ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов сайлов босқичларидан муваффақиятли ўтиб, Ёшлар парламенти аъзоси бўлишдек юксак ишончга сазовор бўлган ёшларни самимий табрик­лаш баробарида уларнинг олдида турган энг муҳим вазифалар, хусусан, бугунги кундаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Референдуми олдидан жойларда ташкил этилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Ёшлар парламенти фаолиятида келгуси авлоднинг манфаати, ҳақ-ҳуқуқлари ва камолотига дахлдор янги ташаббус­лар ва таклифларни юзага чиқариш, жойларда ёшларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганган ҳолда қонунчиликка янги таклифларни киритиш борасидаги фикр ва тавсияларини бериб ўтди.

Шунингдек, партия раҳбарияти, фаоллар, экспертлар ҳамда партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари иштирокида тизимли равишда сиё­сий-ўқув тадбирларини мунтазам ташкил этиб, Ёшлар парламенти аъзоларининг билим ва малакаларини доимий ошириб бориш, аъзолар фаолиятини мувофиқлаштириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Гибрид тарзда (бир вақтнинг ўзида ҳам офлайн, ҳам ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда) ташкил этилган тадбир давомида республикамизнинг турли ҳудудларидан сайланган Ёшлар парламенти аъзолари ўзларининг ёшлар масалаларига оид қатор ташаббус, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Очиқ, конструктив руҳда ўтган мулоқот якунида тадбир иштирокчилари Ёшлар парламентининг янги аъзоларига келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тиладилар ҳамда уларга ёшларга оид қонун ижодкорлиги, жамоатчилик назорати ҳамда ёшларимизнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонликни янада юксалтириш, шунингдек, партия Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда катта ҳисса қўшишларига ишонч билдирилиб, партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Хуш қадаминг қутлуғ бўлсин, НАВРЎЗ!

admin

Юзи ялтироқ, орқаси қалтироқ уй ҳангомалари

admin

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова маърузаси

admin