ADOLAT 24

Ёшлар парламенти аъзоларига

Мамлакатимизда жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига бўлиб ўтган сайловда иштирок этган барча салоҳиятли, кучли, ташаббускор, шижоатли, Ватаним равнақи учун ўз ҳиссамни қўшаман, дея кўзи ёниб турган ёшларимизга ўз миннатдорлигимни билдириб, ўзаро соғлом рақобат асосида Ёшлар парламенти аъзолигига сайланганларни самимий муборакбод этаман.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича Республика комиссияси томонидан ўтказилган йиғилишда Ёшлар парламентига сиёсий партиялардан сайланган номзодлар Республика комиссияси томонидан тасдиқланди. Ёшлар парламентининг биринчи чақириқ аъзоларига икки ярим йил давомида кўрсатган фаолликлари, юртимизда қонун устуворлигига эришиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бефарқ бўлмасдан, ўз атрофида иқтидорли ёшларни бирлаштириб, мамлакатимиз келажаги йўлида қилган хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдираман. Сизлар Ёшлар парламентининг биринчи қалдирғочлари сифатида ёдга олинасиз. Барчангизга келгуси фаолиятингизга омад ва зафарлар тилайман. Юксак марраларга эришганингизни кўриб, сизлар билан фахрланайлик.

Ёшлар парламентининг янги сайланган аъзоларига юртимиз тараққиёти йўлида бирлашиб, биргаликда, ҳамжиҳатликда фаолият юритиб, янада улкан натижаларга эришишингизга ишонаман. Зеро, сизлар, энг ташаббускор, кенг дунёқараш, чуқур билим, тафаккур ҳамда лидерлик қобилиятига эга бўлган, турли йўналишларда Ватанга садоқат билан хизмат қилиб, таълим олиб келаётган ўғил-қизларсизлар. Юртимизнинг сиздан умиди жуда катта. Барчангизга омад ёр бўлсин, қадрли Ёшлар парламенти аъзолари!

Баҳром Абдуҳалимов,
«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

Йўл-транспорт ҳодисалари: ким айбдор?!

admin

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адолат” боғлари яратилмоқда

admin

Маҳаллий кенгашларда (Бухоро, Самарқанд вилоятлари)

admin