ADOLAT 24

“Adolat”га жавоб берадилар. Муаммо бартараф этилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сизнинг Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Бўстон” МФЙда жорий йил январь ойи бошида тоза ичимлик суви келтириш учун маҳалла кўчалари қазилгани ва шу бўйича ишлар тўхтаб қолганлиги тўғрисида 2023 йил 28 февралдаги “АД”-4-сон мурожаатингизни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига асосан Олтиариқ тумани “Бўстон” МФЙни ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда объектда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ичимлик сув қувурлари ётқизилиб, кўча бўйлаб автомобиль ва аҳоли ҳаракати қайта тикланган. Пудрат ташкилоти томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган қурилиш ишлари давом эттирилаётганини маълум қиламиз.

Бу борада Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Бўстон” МФЙ раиси ва буюртмачи ташкилотнинг ахборот хати мавжуд.

Вазир ўринбосари А.Бобоев

Tegishli xabarlar

ИСЛОҲОТЛАР ички ишлар органлари фаолиятини янгилашга замин яратади

admin

У КЎП СОҲАДА БИРИНЧИ ЭДИ

admin

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИШСИЗЛИК ЙЎҚ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ

admin