ADOLAT 24

Қилмиши қора кимсалар

Судда Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг иши кўриб чиқилди. Гап шундаки, улар кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланишган. Маълум бўлишича, Х.Қ. ўтган йилнинг 18 январь куни Қирғизистон Респуб­ликаси чегара ҳудудидан божхона назоратини четлаб мамлакатимизга ноқонуний ўтказилган 495 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид”ни қабул қилиб, судланувчи И.Б. га 17.400.000 сўмга сотган. У эса ўша куни таксига ўтириб, Тошкентга жўнайди. Мақсад – “Тропикамид”ни Тошкентдаги “харидор”га сотиш.

И.Б. йўловчи сифатида келган такси автомашинаси ярим тунда пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тўхтатилади. Автомашина юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда полиэтелен пакетда И.Б. га тегишли 495 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Шундан сўнг ўтказилган тезкор тадбир жараёнида маълум бўлдики, унинг шериги Х.Қ. Наманган вилояти Уйчи тумани “Янгиҳаёт” маҳалла ҳудудида 478 дона “Тропикамид” ва 2520 дона ”Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, ушбу дорилар кучли таъсир қилувчи моддалар таркибига киради.

Суд судланувчиларга жазо тури ва меъёрини белгилашда қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволи ҳамда муқаддам судланмаганлиги ва бош­­қа жиҳатларини эътиборга олди. Уларнинг ҳар бири 7 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Баҳром ТОШПЎЛАТОВ,

жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг раиси

Tegishli xabarlar

ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИ САҲИСОБ ҚИЛИНДИ

admin

Адлия вазири, партия Сиёсий Кенгаши аъзоси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

admin

Касбида қандай муаммолар ҳал қилинмоқда?

admin