ADOLAT 24

Болаларга муносиб туҳфа

«Адолат» СДП томонидан ҳар йили анъанавий тарзда «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси, шунингдек, «Хаста дилларга меҳр бер» акцияси доирасида бемор болажонларга қувонч улашиш мақсадида «Янги йил кўчма арчаси» ва бошқа байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай эзгу мақсадларни кўзлаган тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 28 декабрь куни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Респуб­лика ихтисослаштирилган онкология ва радио­логия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтди.

Партия томонидан ёш авлодни соғлом ва ҳар жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида амалга оширилаётган хайрли лойиҳаларнинг узвий давоми сифатида ўтказилган «Янги йил кўчма арчаси» байрам тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари, Респуб­лика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали шифокорлари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Айтиш жоизки, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор болаларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга байрамона кайфият улашиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишни мақсад қилган ушбу тадбир яқинлашиб келаётган Янги – 2023 йил байрам тадбирлари олдидан ташкил этилгани меҳрталаб болажонлар учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Тадбирга янги йил шодиёналарининг қаҳрамонлари бўлмиш Қорбобо, Қорқиз ташриф буюриб, бемор болажонларнинг хурсанд­чилигига шерик бўлишди.

Тадбир якунида бемор болажонларга партиянинг эсдалик совғалари туҳфа этилди ва байрам тадбирлари ташкил этилишида яқиндан ҳамкорлик қилаётган бир қатор соҳа вакилларига миннатдорлик билдирилди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

**

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида Янги йил арчаси байрам тадбири ташкил этилди.

Бу каби тадбирлар «Адолат» СДП тарафидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Мақсад бемор болаларга руҳий мадад бериш, оз бўлсада уларнинг соғайишларига кўмаклашишдан иборат.

Тадбирда сўзга чиққан партия вакиллари ҳамда шифохона ходимлари болаларни байрам билан қутлаб, уларнинг соғайиб кетиши, соғ-саломат ота-оналари бағрига қайтишини тилашди.

Байрам дастурига ташриф буюрган Қорбобо ва Қорқиз болажонларга совғалар тақдим этди. Болажонлар саҳнага чиқиб ёд олган шеърлари ва ашулаларидан намуналар айтиб беришди. Эртак қаҳрамонларининг саргузаштларидан иборат саҳна кўриниш­лари намойиш этилди, цирк томошалари кўрсатилди.

Байрамона кайфият ҳукм сурган тадбир сўнггида болажонларга, байрам ташкилотчиларига, шунингдек, жонкуяр шифокорларга партия томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Муродилло Маҳмудов,

«Адолат» СДП Марказий аппарати бош мутахассиси

Tegishli xabarlar

Ўқитувчи ва тарбиячилар тиббий кўрикдан бепул ўтказилди

admin

Германиядан қайтгач отилган ёхуд қатағон қурбони Хайриниса Мажидхонова ҳақида 

admin

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР: Сенат ваколатлари кенгаяди

admin