ADOLAT 24

Байрам табриги

Ўтиб бораётган ушбу ҳаяжонли, файзли дамларда жорий 2022 йил якунланиб, жонажон Ўзбекис­тонимизга Янги – 2023 йил кириб келмоқда.

Шу муносабат билан, Сиз, азизларни, тинчликсевар ва меҳнаткаш халқимизни, партиямизнинг кўп минг сонли аъзоларини кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этамиз.

Инсон босиб ўтган йўлига назар ташлаганида амалга ошган режалар, рўёбини топган ниятлар, ҳақиқатга айланган мақсадларни кўрса, ўзгача масрурликни ҳис қилади. Албатта, кечаги кунга назар солиш кишини тегишли сабоқ чиқаришга ундайди ва янги режалар тузишига кўмаклашади.

Шу ўринда, якунланаётган йилда эришган ютуқларимиз, бажарган ишларимиз ва ўз ўрнида ҳамон режалигича қолган мақсадларимиз кўз олдимизда гавдаланади. Мамлакатимиз ҳаёти миқёсида оладиган бўлсак, 2022 йилда барча соҳаларда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига катта ўзгаришларни амалга оширдик. Инсон қадрини юксалтиришга бўлган саъй-

ҳаракатлар йил давомида кенг қулоч ёзди. Аҳолининг розилиги, фуқароларимизнинг фаровон турмушини таъминлашга доир интилишларимиз бесамар кетмади.

Таъкидлаш жоизки, яқинлашиб келаётган 2023 йил бизни янада улкан марраларга

ундамоқда. Бошланажак йил ҳам тарих зарварақларига залворли ўзгаришлар

билан муҳрланишига ишонамиз. Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта,

олижаноб, бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

Сиз азизларга Янги йил остонасида мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик,

бардавом ютуқ ва муваффақиятлар тилаймиз. «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», дея халқимизнинг орзу-умидларига ҳамоҳанг ном олган Янги йилда барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин!
2023 йилнинг қадами қутлуғ келсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Tegishli xabarlar

Фирибгарга айланган тележурналист тергов жараёнида ҳам жиноятга қўл урди

admin

Жон Голсуорси: “Ёзувчилар ва ислоҳотчилар мукофот олмасликлари керак”

admin

Янги Ўзбекистон ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий давлат сифатида ривожланиш йўлида

admin