ADOLAT 24

Инсонга эътибор — саломатлик гарови

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси тарихий аҳамиятга эга бўлди. Унда илгари сурилган барча илғор ғоялар тизимли ишлаб чиқилган бўлиб, фуқароларнинг яшаш шароитини, соғлом ҳаётини яхшилаш орқали мамлакатимиз тараққиётини ривожлантириш, ҳар бир инсон бахт­­ли ва саодатли, ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун хизмат қилади.

Мурожаатномада эришилган ютуқлар, жумладан, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг сони ортиб бораётгани, нафақаларнинг, кам таъминланган оилаларга ажратилган даромадларнинг босқичма-босқич оширилгани, экспорт рақамларининг ўсиб бораётгани, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳолига сифатли таълим ва тиббий хизмат кўрсатишга эришилаётгани ва бош­­қа соҳаларда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг барчаси мамлакатимизда инсон қад­рини улуғлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг самараси эканлиги таъкидланди.

Дарҳақиқат, бугунги таҳликали замонда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тизимларига татбиқ этилган илғор ғоялар натижасида қатор соҳаларда меҳнаткаш халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга замин яратилди.

Жумладан, тиббиётга қаратилган эътибор, унда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда инсон саломатлиги энг муҳим масалага айланиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сўзимиз исботини биргина онкология соҳасида кузатадиган бўлсак, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиалига Чехия давлатида ишлаб чиқилган «Терабалт» нур аппаратининг олиб келиб ўрнатилишди. Замон талаблари асосида қуриб битказилган, замонавий тиббиёт моддий-техника базаси билан таъминланган, 50 ўринга мўлжалланган «Жарроҳлик мажмуаси» ҳамда «Патомарфология бўлимида янги иммунагис­тахимик текширув методи» бўлими халқимизга фойдаланиш учун топширилди. Натижада фуқароларимизга қулайлик яратилиб, уларни қийнаб келаётган сарсонгарчиликларга барҳам берилди.

Марказга маҳаллий бюджетдан 700 миллион сўм маблағ ажратилиб, беморлар учун республикадаги етакчи мутахассисларнинг онлайн консультацияларини ташкил қилиш мақсадида телемедицина жиҳозлари ва замонавий асбоб-ускуналар харид қилинди.

Шунингдек, айрим юқори техноло­гия­ли жарроҳлик амалиётларини, яъни аёллар репродуктив системаси онкологик касалликлари ҳамда буйрак ва ичаклардаги ўсма касалликларида лапароскопик амалиётларни бажариш йўлга қўйилди. Йигирмадан зиёд ходимимизни чет давлатларга бориб, тиббий малакасини ошириб келишига имконият яратилди.

Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали ҳамда Россия Федерациясининг Н.Н.Петров номидаги онкология маркази ўртасида меморандум имзоланиши натижасида ушбу марказнинг етакчи мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, мураккаб жарроҳлик операцияларини ўтказдилар.

Жорий йилнинг апрель, май ойларида филиалимизнинг 20 нафар мутахассиси ушбу марказда бўлиб, ўз малакаларини ошириб келишди. Бунинг учун вилоят бюджетидан 500 миллион сўм маблағ ажратилди.

2021 йилнинг февраль ойида эса 1 миллион 400 минг АҚШ доллари қийматидаги Чехия давлатида ишлаб чиқарилган юқори технологик “КОБАЛЬТ-80» номли энг сўнгги русумдаги “Гамманур» терапия аппарати ўрнатилиб, беморларда нур терапия муолажалари амалга оширилмоқда.

2023 йилда давлат-хусусий шерик­лик асосида Хоразм вилояти аҳолисига замонавий нур бўлими ва жиҳозларининг ишга туширилиши фуқаролар учун кўплаб қулайликларни яратиб беради.

Амалга оширилган ва режадаги бу каби қатор ислоҳотлар мамлакатимизда инсон қадр-қиммати юксалиб бораётганлигининг далолатидир.

Тоҳиржон ПОЛВОНОВ,

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали директори,

«Адолат» СДП Хоразм вилоят кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

Халқ ноиби аралашмайдиган, унинг ваколат доирасига кирмайдиган масала йўқ

admin

КОМИЛЛИК ЙЎЛИ

admin

ИСТЕЪМОЛ БОЗОРЛАРИДА НАРХЛАР БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

admin