ADOLAT 24

Зиммамизга юксак масъулият юкламоқда

Президентимиз Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётганини ҳамда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгариш­лар юз бераётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини бугун қорақалпоғистонлик юртдошларимиз ҳаётида ҳам кўришимиз мумкин.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбарининг «Биз учун «Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши» деган сўзлари бутун қорақалпоқ халқига бўлган ўзгача меҳр ва эътиборининг яна бир бор яққол исботи бўлди.

Президентимиз «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилишини таъкидлаб, «инсон қадрини улуғлаш» руҳи билан бойи­т­илган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган ҳамда фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истакларни ўзида мужассам этган Конституция лойи­ҳасининг умумхалқ референдумига олиб чиқилишини билдирди. Бу ҳам ўз ўрнида ҳар бир ватандошимизнинг бугунги ислоҳотларга бўлган дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга ҳамда юрт тараққиётнинг янги истиқболларини таъминлашга қаратилган.

Президентимизнинг ташаббуси билан 2023 йил юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилиниб, давлат сиё­сатининг марказида инсон ва унинг манфаатлари устувор вазифа этиб белгиланди. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, таълимни қўллаб-қувватлаш, ўқитувчиларнинг мақомини, қадр-қимматини таъминлаш ва ҳимоя қилиш партиямизнинг энг асосий мақсадларидан бири бўлган, эндиликда ушбу тамойиллар қонун билан тасдиқланиб Конституциямизда алоҳида белгилаб қўйилади. Мурожаатномада бунга катта эътибор қаратилганлиги биз учун қувончли бўлди.

Давлатимиз раҳбари ўз чиқишида мамлакатимизда маҳалла институтини янада ривожлантириш, улар фаолиятини яхшилашга алоҳида эътибор қаратди.

Мурожаатномада суд-ҳуқуқ тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, бир қанча муаммолар ва ечимини кутаётган масалаларни кўтарди.

Мурожаатномада, энг аввало, одамларнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришлари, тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётганлигини танқид қилиниб, тез кунларда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган ҳамда одил судловни таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган янги тизим ишга туширилиши таъкидланди.

Бу эса «Адолат – қонун устуворлигида» ғоясини илгари суриб, уни ҳаётга татбиқ этиш йўлида ҳаракат қилаётган партиямиз депутатлик корпуси ва фаоллари олдига ҳам юксак масъулият юклайди.

Нурлибай Қаипбергенов,

Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

Фирибгарлик оқибати

admin

Муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам берилди

admin

Таълим учун қулай муҳит яратилади

admin