ADOLAT 24

Тил – миллат кўзгуси

1 декабрь — Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун. Ушбу сана муносабати билан «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан Нукус шаҳрида жойлашган Республика қон қўйиш станциясида «Тил – миллат кўзгуси» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия Қорақалпоғистон Рес­публикаси кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов сўзга чиқиб, электорат вакиллари ҳисобланган тиббиёт ходимларини байрам билан самимий муборакбод этди. «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг қорақалпоқ халқига байрам муносабати билан йўллаган эзгу тилаклари ва байрам таб­ригини етказди.

Шундан сўнг тадбирда партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзо­­си, шоир Рауаж Отарбаев ўзининг «Она тилимсан» деб номланган янги шеърини ўқиб берди.

Тадбир сўнггида Республика қон қўйиш станцияси бош шифокори Айтмурат Танг­рибергенов партия томонидан амалга оширилаётган бир қатор эзгу ишларга, жумладан, “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акциясига тўхталиб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Tegishli xabarlar

Сохта БЛОГЕР товламачилик қилаётганда ушланди  

admin

Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқдир

admin

Маънавий юксалиш йўли — мутолаа

admin