ADOLAT 24

Чиқинди қачонгача кўчага ташланади?

Бу сурат хорижда эмас, ўзимизнинг жонажон Ўзбекистонимизда олинган. Базмларда дастурхонни безатишни қойиллатадиган, тўйхоналарда “романтик” томошалар қўядиган, уйларини данғиллама кошонага айлантирган ўзимизнинг ўзбеклар маҳалласи.

Расмга диққат билан қаранг. Нима, атрофимиздаги одамлар шу қадар ёввойилашиб кетаяптими ёки беқунтлик, эътиборсизлик ботқоғига ғарқ бўлаяпмизми?

Бугун турмушимизда ярим тайёр маҳсулотлар шу қадар кўпайиб кетдики, ҳар бир истеъмол қилинадиган нарсани қадоқланган қоғоз ёки елим идишларда харид қиламиз. Кўпчилик ёшлар кўча-кўйда истеъмол қилган нарсасини дуч келган жойга идиши билан улоқтириб кетаверади. Бир жиҳатдан бу ҳолат маданиятсизлик белгиси ҳисобланса, яна бир жиҳатдан мамлакатимизда бунга қарши қатъий қонунлар йўқлиги ёхуд қаттиқ назоратга олинмаётганлиги сабаб бўлмоқда.

Ахир кўпгина ривожланган мамлакатларда, масалан, Европа давлатларида кўчага чиқинди ташлаган кишининг шахсини дарҳол аниқлаб, тўғридан-тўғри уй манзилига жарима қоғози юборилади.

Сўзимнинг исботи сифатида мисол айтай. Танишим Германияда хизмат сафарида бўлиб турганида дўстлари билан кўча айлангани чиқади. Йўл-йўлакай банан еб, пўстини эса дуч келган жойга ташлаб кетишган. Эртаси куни у турган квартирага йўлга банан пўстлоғини ташлаб кетганлиги учун жарима тўлаши кераклиги ҳақида хат келади. Дўстим бу ҳолатдан ҳайратга тушади.

Бизда ҳам шу усулни қўллаш мавриди келаётганга ўхшайди. Акс ҳолда…

Қолаверса, юртдошларимиз шу каби маънавиятсизликларга йўл қўймоқдами, демак, таълим-тарбия заифлашган. Уни ҳам мустаҳкамлаш вақти келган.

Хуршид ХОНКЕЛДИЕВ,

Учтепа туман кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОДНИНГ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ НИҲОЯСИГА ЕТДИ

admin

ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШ ВА СОТИШДА ЭРКИН РАҚОБАТНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН БОЗОР ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

admin

Бор меҳримиз сенга, болажон!

admin