ADOLAT 24

Усмон Носирнинг сўнгги сўзи

Жорий йилнинг 10 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” қабул қилган қарори шоир ижоди ва ҳаётини янада теранроқ, муфассалроқ ўрганишга хизмат қилди. Ижодкорларимиз шоир ҳақида саҳна асарлари, шеър-дос­тонлар яратмоқдалар.

Дарҳақиқат, бетакрор истеъдод соҳиби, юксак матонати ва халқпарварлиги билан ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир элимизнинг улуғ фарзандларидан биридир. Унинг эзгу инсоний фазилатлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат, келажакка юксак ишонч туйғуси билан йўғрилган етук бадиий асарларининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти беқиёс.

13 ноябрь – XX аср ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган оташнафас шоир ва драматург Усмон Носир таваллуд топган кун муносабат билан Намангандаги “Адиблар хиёбони”га туташ майдонда Усмон Носир ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тумшуғи қип-қизил,

Бу калхат – авбош,

Қонингни сўрмоқда жоним – ўзбегим.

Нечун золимларга отмайдилар тош,

Бир сўз демас ҳеч ким, 

Нега ҳамма жим.

Калхатнинг ёнида турган қарчиғай,

Болангми, 

Болангми, ахир у сотқин.

Қўшилиб қонингни ичмоқда у ҳам,

Ҳамон гапирмайсан,

Оҳ, сен ҳамон жим.

Мен эдим,

Чўлпондан кейинги нишон,

Шеър – иймон, 

Совурмоқ мумкинмас елга.

Чўлпондек сўзладим, рост сўзни ишон,

Хиёнат қилмадим Ватанга, элга.

Сен озод яшагин, 

Халқим сенга тан,

Бирлашсак ғанимнинг етмайди кучи.

Сен борсан, 

Ўлимдан қўрқмайман, Ватан,

“Ассалом,

Ассалом дорнинг оғочи!”

Ғайрат Мажид,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ МАЖЛИСИДАГИ НУТҚИ

admin

МУҲАНДИС – замонавий ишлаб чиқариш жараёнининг локомотиви

admin

Мактаб – буюк даргоҳ

admin