ADOLAT 24

Давлат байроғи — миллат ифтихори

Байроқ – давлат рамзи ҳисобланади. Давлатлар тарихининг барча даврларида байроқ Ватан тимсоли сифатида муқаддас саналган. Байроқ остида эл бирлашган, жипслашган. «Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес­публикаси қонунининг 2-моддасида “Ўзбекис­тон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир”, деб белгилаб қўйилган. Миллий ғуруримиз саналган байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини мужассам этган.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Чорсу қўрғонида байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида “Байроғимиз – фахримиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Респуб­ликаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг тар­биявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Икромжон Маҳмудов ҳамда  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов очиб беришди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев “Давлатим байроғи — фахрим, ғурурим!” мавзусида қилган маърузасида байроғимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, ободлик, миллатлараро тотувлик, қут-барака, биз эришаётган бемисл ютуқлар ва келажакка бўлган мустаҳкам ишонч рамзи сифатида қалбимизга туганмас ифтихор бағишлаши хусусида сўз юритди. Йиғилишда ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти Нодира Расулова “Давлат байроғи – миллат ифтихори”, Давлат ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари кафедраси бошлиғининг ўринбосари, юридик фанлар бўйича фалсафа фанлар доктори Элдор Ҳомидовнинг “Ўзбекистон Республикаси байроғи – халқимизнинг ажралмас ифтихори” каби маърузалари тингланди.

Тадбир давомида йиғилганлар эътиборига ҳавола этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона руҳ бағиш­лади.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Меҳнат ҳуқуқлари такомиллаштирилмоқда

admin

Тарихга ошно адиб

admin

“Фармацевт” ошпаз…

admin