ADOLAT 24

Йўловчи ташиш транспорти: ютуқлар ва режалар 

“Адолат” СДП фракцияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ҳудудларда йўловчи ташиш транспорти тизими йўлга қўйилганлик ҳолати ва истиқболдаги режалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда йў­ловчи ташиш транспорти тизимини ривож­лантириш соҳасида Транспорт вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, автомобиль транспортида йўловчи ташувчи 3502 та тадбиркорлик субъектлари ва 32976 та жисмоний шахслар томонидан жами 110808 та автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда республика бўйича аҳолининг ўртача 22 фоизи, (Тошкент шаҳрида 33 фоиз) жамоат транспортидан фойдаланади. Жумладан, республикада йўлга қўйилган 3447 та йўналишларнинг 1172 тасида автобус, 305 тасида микроавтобус, 1970 тасида эса “Дамас” автомобиллари қатнови амалга оширилаётир. 

Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида 112 та инвестиция лойиҳа доирасида 522,2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни билан ҳудудларда республика бўйича 586 та янги автобус ва микроавтобус­лар харид қилиниб, йўловчи ташиш йўналиш­ларига жойлаштирилди.

Шу даврда Қорақалпоғистон Республикасида 15 та, Бухоро вилоятида 2, Навоий вилоятида 3, Наманган вилоятида 5, Самарқанд вилоятида 5, Сурхондарё вилоятида 1, Сирдарё вилоятида 4, Фарғона вилоятида 4, Хоразм вилоятида 2, Тошкент вилоятида 12 та ва Тошкент шаҳрида ҳам 12 та янги ички автобус йўналиш­лари ташкил этилди.

Шунингдек, Бухоро вилоятининг Олот ва Бухоро туманларида 2 та янги замонавий тўхташ бекатлари қурилиб, йўловчилар учун фойдаланишга топширилди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган 2 та автостанциялар фаолияти йўлга қўйилди.

Тадбирда аҳолига жамоат транспорти хизматларини кўрсатиб келаётган ташувчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида январь-сентябрь ойларида ҳудудларда норентабель бўлган шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрган зарарлар ўрнини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 4 610,0 миллион сўм, шаҳар йўналишларида фуқароларнинг айрим тоифалари бепул ташилиши натижасида кўрилган зарарлар ўрнини қоплаш учун 4 802,2 миллион сўм субсидиялар ажратилгани қайд этилди.

Бугунги кунда “Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори” МЧЖ (АТТО) томонидан дастлаб вилоят марказларида – Гулистон, Қарши, Урганч, Нукус, Самарқанд, Андижон шаҳарларидаги автобус ва микроавтобусларга 686 та валидатор ва 44 та мобиль валидаторлар ўрнатилиб, автоматлаштирилган тўлов тизимига ўтказилди. Йил якунига қадар бундай тўлов тизими қолган вилоят марказларидаги автобус ва микро­автобусларга ҳам босқичма-босқич татбиқ этилади. 

Жорий йил якунига қадар эса ўз ечимини кутаётган қатор ишлар амалга оширилади. Хусусан, 85 дона ўрта сиғимли “SAZ LE-60” русумли ва 190 дона катта сиғимли “MAN” русумли автобуслар харид қилиш, 17 та ер усти жамоат транспортининг янги йўналишларини жорий этиш ҳамда 50 та тирбанд чорраҳаларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ижроси юзасидан қўшни давлатлар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган туристик автобуслар қатновини жорий этиш ҳам назарда тутилган. Бу борада жорий йилда қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бориш, музокараларнинг ижобий натижасига кўра, мамлакатимиз томонидан бажариладиган чоралар учун тармоқ жадвал ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

2022 йил якунига қадар эса қишлоқларни туман марказлари билан, туман марказларини вилоят марказлари билан боғлайдиган жами 200 та янги автобус йўналишларини ташкил этиш белгиланган. Қолаверса, халқаро автобус йўналишларини қайта тиклаш бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида “Самарқанд – Иргели” ва “Янгийўл – Иргели” мунтазам халқаро автобус йўналиши очиш назарда тутилган. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида “Янгиер – Шаҳристон” халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган.

Тадбир давомида амалга оширилган ишлар эътироф этилиб, мавжуд камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйи­­ча зарур тавсиялар берилди. Кўплаб саволлар ўртага ташланиб, уларга мутасаддилардан атрофлича жавоблар олинди.

Tegishli xabarlar

ҚЎЙҚИРИЛГАН  ҚАЛЪАНИНГ ҚАДИМ СИРЛАРИ (иккинчи мақола)

admin

Самарқандда “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” VII Халқаро конгресси бўлиб ўтди

admin

Ишончни оқлаётган ноиблар

admin