ADOLAT 24

Қонун лойиҳасига таклифлар берилди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қонун устуворлигини таъминлаш, давлат хизматчиларининг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, жамиятда адолатни қарор топтиришга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат ва жамият бошқарувида коррупция­вий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш соҳасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Лойиҳада давлат ташкилоти ходимлари деганда давлат ташкилотида бош­қарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи бошқарув ходимлари тушунилиши кўрсатиб ўтилмоқда.

Шунингдек, давлат ташкилоти ходимларига нисбатан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар белгиланмоқда. Бундан ташқари, давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашувини тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳаси ва бошқа масалалар бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракция­нинг тегишли қарори қабул қилинди.

Tegishli xabarlar

Янги Меҳнат кодексида ходимлар учун қандай афзалликлар белгиланган?

admin

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИСТАНБУЛГА КЕЛДИ

admin

Зўравонликка нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилмоқда

admin