ADOLAT 24

Автомактабларга лицензияни ким беради?

Йиғилишда кўриб чиқилган дастлабки ҳужжат – “Ўзбекис­тон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Қайд этилганидек, ҳар йили йўлларимизда 10 минггача автоавария содир этилмоқда. Натижада кўплаб инсонлар бевақт ҳаётдан кўз юмяпти, турли даражадаги тан жароҳати оляпти. Бунга асосан ҳайдовчиларни ўқитиш сифати, қоидабузарларга нисбатан жазо таъсирининг етарли эмаслиги, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қасддан амал қилмаслиги сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб, эндиликда ҳайдовчиларни тайёрлаш, имтиҳон қилиш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тубдан такомиллаштирилади. Таълим сифати қатъий назорат қилинади.

Хусусан, мазкур қонун лойиҳаси билан “Давлат божи тўғрисида”ги ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасидаги нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш ваколатини, шунингдек, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабардор қилиш тартиб-таомиллари амалга оширилишини таъминлаш соҳасидаги ваколатли орган мақомини Ички ишлар вазирлигига ўтказиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларни имтиҳонлардан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда мазкур соҳада янги тизимни жорий этишга хизмат қилади.

Шундан сўнг, депутатлар “Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини кўриб чиқиб, уни маъқулладилар.

Йиғилишда фракция ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Tegishli xabarlar

“УРИБ КЕТДИ… ТЎҚНАШДИ… ВАФОТ ЭТДИ…”

admin

Тарбия ва таълимда япон тажрибаси

admin

ИЛМ ВА АДОЛАТНИ МАЁҚ ҚИЛГАН ОЛИМ

admin