ADOLAT 24

Олималарнинг экспертлар гуруҳи кенгаядиган бўлди

«Адолат» СДП томонидан мамлакатимиздаги иқтидорли, ташаббускор, олима аёлларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, илмга чанқоқ нозик хилқат вакилалари билан мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари ва конференциялар ўтказиб келинмоқда.

Ана шу мақсадда жорий йилнинг 28 июль куни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида «Конституциявий ислоҳотларда олима аёлларнинг ўрни» мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди.

Тадбирни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абду­камол Рахмонов очиб, мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибор ва яратилган шарт-шароит ҳамда кенг имкониятлар самараси ўлароқ бугун олима аёлларимизнинг сафи кенгайиб бораётгани, уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган дастурий ишланмалари, инновацион ғоялари, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти таълим ва илм-фан соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшаётганини эътироф этди.

Тадбир давомида Ўзбекис­тонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, иж­ти­­моий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланганлиги, ўтган йилларда бу соҳада салмоқли ишлар амалга оширилганлиги борасида Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамованинг маърузаси тингланиб, бугун респуб­ликамизда хотин-қизлар ва оила ҳуқуқларини янада мус­таҳкамлашда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти атроф­лича изоҳланди.

Маълумки, айни пайтда Конс­титуциявий комиссия томонидан Асосий қонунимизни такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Комиссия фаолиятига илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, соҳа экспертлари кенг жалб қилинди, ривожланган давлатларнинг конституциявий таж­рибаси чуқур ва ҳар томонлама ўрганилди. Аҳоли фикрлари ва таклифларини узвий, ўз вақтида қабул қилиш, умумлаштиришнинг аниқ механизмлари жорий этилди. Фуқаролардан келган таклифлар ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ғоялар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Тадбирда сўз олган Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳитдинова Конституциявий ислоҳотларда инсон ҳуқуқ ва эркинлик­лари масалалари юзасидан фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Гибрид тарзда ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизнинг турли гўшаларидан ZOOM платформаси орқали иштирок этаётган партиянинг ташаббускор аёллари айни даврда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, хусусан, Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига ўтиш жараёнлари, Бош қомусимизни «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида такомиллаштиришнинг ҳаётий зарурати ва аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир якунида Конституциявий ислоҳотларда партия­нинг асосий электорати сафида бўлган олима аёллардан экспертлар гуруҳларини кенгайтириш ва учрашувларни давомий ташкил этиш ҳақида келишиб олинди.

«Адолат» СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ТИЛАК ЖЎРАНИ ЙЎҚЛАБ…

admin

БОЛА ОҒИР ЮК КЎТАРМАСЛИГИ КEРАК!

admin

Турар жойлар олдидаги боғлар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа ижтимоий объектлар жойлашган ерлар халқники бўлиши керак

admin