ADOLAT 24

Xалқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган баъзи ҳаракатларга бирдамликда собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак

Мамлакатимизда халқ манфаатлари ва инсон қадрини улуғлаш каби тушунчалар энг олий қад­рият, дея қаралади. Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада қатор оқилона ташаббуслар қилинмоқда. Шунингдек, “Инсон қадри учун” ғоя­­си ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қад­риятга айлантирилиши зарурлигига алоҳида урғу бердилар.

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конс­титуциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда. Мана шу вазиятда айрим “Уддабуронлар” соддадил қардош халқимиз ҳисобланган қорақалпоқларнинг тинчлигига “тош отиш” ҳамда икки қадрдон халқнинг осо­йишта ҳаёт кечиришига “кўз олайтириш” каби чиркин ғоялар билан турли хил фитналар уюштирмоқда.

Таъкидлашим жоиз, асрлар давомида икки халқ ўртасида шакл­ланиб келган азалий дўстлик, биродарлик, қардошлик, қариндош-уруғлик, ўзаро меҳр-оқибатни йўқотмаслигимиз ва абадий асрашимиз лозим ва бу ҳар биримизнинг бурчимиздир. Жумладан, халқимиз фаровонлиги ва тинчлигини кўра олмайдиган айрим ғаламислар ташқаридан туриб турли хил тартиббузарликларни уюштирмоқда. Ундайларнинг қопқонига тушиб қолмаслигимиз ва огоҳ бўлишимиз керак. Тинчликдек олий неъматнинг қад­рига етишимиз ва баъзи давлатларда бўлаётган вазиятлардан хулоса чиқаришимиз лозим.

“Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади. Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли”, дея алоҳида таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Бир сўз билан айтганда, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган бузғунчи ҳаракатларга бирдамликда қарши туришимиз ҳамда энг катта ютуғимиз бўлган Ўзбекис­тонимиз тинчилигини асраш йўлида собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак.

Tegishli xabarlar

Кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ривожи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда

admin

Янги қонун кучга кирди

admin

Давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги оширилмоқда

admin