ADOLAT 24

Бириккан элни ҳеч ким, ҳеч қандай куч енга олмайди

Нукус шаҳрида содир бўлган норозилик намо­йиши нафақат қорақалпоқ халқини, балки бутун рес­публикамиз аҳолисини хавотирга солди. 

Қорақалпоқ халқи танти, меҳнаткаш, янгиликни катта қизиқиш билан қарши оладиган халқ. Буни мен кўп йиллар Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси мутахассиси, «Маҳалла» фонди респуб­лика бошқаруви раиси ўринбосари, кейинчалик эса Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаганимда яққол англаганман. 

Ўша пайтлар фаолиятим тақозоси билан ҳар йили 2-3 бор Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларига борганман. Оналикни муҳофаза қилиш, маҳалла ҳаёти, шунингдек, сиёсий-ижтимоий ўзгаришларни амалга оширганимизда ҳар бир қорақалпоқ одамлари биз билан бир сафда туриб, бу эзгу ишларнинг тезроқ амалга оширилиши учун кўмаклашган. 

Айниқса, Орол фожиаси, у қолдирган асоратларнинг олдини олиш, бугун Оролбўйи­­да яшовчи аҳоли талабларидан келиб чиқиб қандай ислоҳотларни амалга ошириш зарурлиги ҳақидаги истиқболли лойиҳаларимизда ташаббускор бўлишган. 

Бугун жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган бузғунчи шахсларга қарши мардона туриб, вазиятни оқиллик билан ҳал этиш керак, деб ўйлайман. Бу борада Президентимизнинг Қорақалпоғистон халқига мурожаатида таъкидлаганидек, ҳамжиҳат бўлиш, вазиятга нисбатан оқилона иш кўриш, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмаслик зарур. Муҳими, қорақалпоқ халқи осойишталиги учун бирлашишимиз керак. Зотан, бириккан элни ҳеч ким, ҳеч қандай куч енга олмайди. 

Tegishli xabarlar

Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби такомиллаштирилмоқда

admin

ЖАҲЛИ ЖИЛОВЛАНМАГАН КУЁВ

admin

Ўзбекистон ЮНЕСКО қўмитасига аъзо бўлди

admin