Перейти к содержимому
ADOLAT 24

ADOLAT 24

Основное меню
  • Bosh sahifa
  • Gazeta haqida
  • Maqolalar
    • Xalqaro hayot
    • Huquq
    • Jinoyatga jazo muqarrar
    • Saylov-2021
    • Ijtimoiy hayot
    • Jarayon
    • Nigoh
    • Xalqaro hayot
    • Barcha maqolalar
  • Yangiliklar
  • Tadbirlar
  • E’lonlar
  • FOTOLAVHALAR
  • VIDEOLAVHALAR
BIZ YOU TOBE’DA
  • Главная
  • БУЛУТЛАР ТАРҚАЛГАЙ…
  • Nigoh

БУЛУТЛАР ТАРҚАЛГАЙ…

8 июля, 2022

Қорақалпоқ эли деганда кўз олдимда бундан миллион йиллар муқаддам Ҳазар ва Орол денгизлари ўртасида қад ростлаган сарҳадсиз қақроқ дашт – Устюрт саҳроси кўз олдимда гавдаланаверади. Ва, албатта, чўл одамларига хос мард, шижоатли, меҳнатсевар, танти қорақалпоқ халқи. 

Улуснинг кимлиги сафарда билинади. Бундан бир муддат бурун бир гуруҳ ижодкорлар қатори каминага ҳам ХХI асрнинг йирик қурилиш майдонига айланган Устюрт текислик­ларига янги ҳаёт кириб келаётганига шоҳид бўлиш насиб этди. Кўриб ҳавасимиз келди, халқимиз иродаси, тафаккури, шижоати билан яратилаётган бундай мўъжизакор иншоотларда маҳаллий йигит-қизлар ўз заковатлари, билимлари билан ҳатто хорижлик мутахассисларни ҳайратга солган кўйи меҳнат қилмоқда эдилар. Корейс муҳандиси билан суҳбатлашганимизда, у ҳаяжонини яширмасдан деди: “Қорақалпоқлар бизга қараганда кўламни кенгроқ олишаркан. Улар ҳар бир ишни миридан-сиригача билиб олишга интилишаркан. Мен билан ишлайдиган маҳаллий инженерлар бутун комплексни билишади, бутун лойи­ҳадан хабардор. Инженерлар-ку, майли, бир куни инглизча биладиган бир оддий қорақалпоқ ҳайдовчи менга қурилиш ҳақида маъруза ўқиб кетди. Ҳайдовчи-я! Бундай қарасам, бу масалада у мендан кўпроқ биларкан. Бунга ҳайрон қолмай бўладими ахир… Энг асосийси, қорақалпоқ ёшларининг кўзлари ёниб туради!”

Томчида қуёш акс этади. Ортиқча тавсиф на ҳожат, шу биргина мисолнинг ўзиёқ қорақалпоқнинг қандай эллигини кўрсатиб турибди-ку. 

Қорақалпоқ билан ўзбекнинг ўхшаш жиҳатлари жуда-жуда кўп. Ахир биз битта халқмиз. Баайни эт билан тирноқ. Эт билан тирноқни эса асло ва асло ажратиб бўлмайди. 

Бугун, икки қадим-қадимдан илдизлари бир халқ орасига нифоқ солишга уринаётганлар бизнинг азалий, улуғвор қадриятларимизга қарши боришаётганликлари аниқ. 

Умуман, одам баъзан бундай касларни тушунмай ҳайрон қолади: уларга нима етишмайди ўзи? Икки эл бир бўлиб, дўст-биродар, оға-ини, қариндош-уруғ бўлиб яшаётганини кўролмаяптиларми? Ахир, айниқса, кейинги беш-олти йил ичида қорақалпок қардошларимиз яшаётган замин янада чирой очиб, у ёғи Нукусдан бу ёғи Мўйноққача кишининг ҳавасини келтирадиган масканларга айланганлигини ҳаммамиз кўриб-билиб, ҳавас қилиб турибмиз-ку. Албатта, заҳматкаш қорақалпоқ эли бундан ҳам ортиқ тўкис-фаровон, муносиб яшашга ҳақли. Аммо бундай эзгу истак­ларга меҳнат ва яна меҳнат орқали эришилади, нифоқ оловини тутатиш, абадий қариндош-биродарлик ришталарига рахна солиш билан эмас. 

Ҳа, таассуфки, “демократия”, “эркинлик” ниқоблари остида яқин-узоқ хориждан ғоявий-моддий садақа олиб кун кўраётган кимсалар ҳали ҳам учраб турибди. Қўшнининг уйида жанжал кўтарилса, ич-ичдан қувонадиган бадхоҳлар ҳам етарлича топилади. Бироқ бўладиган эл бундай касларнинг иғво-ғийбатига асло учмайди, ҳавойи эҳтиросларга берилмайди. Ит ҳураверади, улуғвор карвон ўз йўлидан оғишмай ўтаверади, улуғвор мақсад манзили томон бораверади. 

Бугун қорақалпоқ элига зимдан наштар урмоқчи бўлаётганлар, билиб қўйсин, бу оғули наштар, аввало, ўзбекнинг қалбига санчилади…

Юртимиз етакчисининг шахсан ўзи Қорақалпоғистонда бўлиб, вазминлик ва жиддият билан масалани ҳал этганлиги эса қардош­ларимиз осмонида пайдо бўлган қора булут тезда тарқалиб кетишига комил ишонч уйғотади бизда. 

Навигация по записям

Предыдущий Xалқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган баъзи ҳаракатларга бирдамликда собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак
Следующий: ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШМОҚ КЕРАК

MAQOLALAR

  • ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ — ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ
  • Нега фарзандингиз тилни ўзлаштиришда қийналади?
  • Аёл — жамият таянчи, бола — миллат келажаги
  • Ёшлар – миллий тараққиётни ҳаракатлантирувчи куч
  • ТАЪМАГИР СОЛИҚЧИЛАР пора олаётганда ушланди

ARXIV

  • Март 2026
  • Февраль 2026
  • Январь 2026
  • Декабрь 2025
  • Ноябрь 2025
  • Октябрь 2025
  • Февраль 2025
  • Январь 2025
  • Декабрь 2024
  • Ноябрь 2024
  • Октябрь 2024
  • Сентябрь 2024
  • Август 2024
  • Июль 2024
  • Июнь 2024
  • Май 2024
  • Апрель 2024
  • Март 2024
  • Февраль 2024
  • Январь 2024
  • Декабрь 2023
  • Ноябрь 2023
  • Октябрь 2023
  • Сентябрь 2023
  • Август 2023
  • Июль 2023
  • Июнь 2023
  • Май 2023
  • Апрель 2023
  • Март 2023
  • Февраль 2023
  • Январь 2023
  • Декабрь 2022
  • Ноябрь 2022
  • Октябрь 2022
  • Сентябрь 2022
  • Август 2022
  • Июль 2022
  • Июнь 2022
  • Май 2022
  • Апрель 2022
  • Март 2022
  • Февраль 2022
  • Январь 2022
  • Декабрь 2021
  • Ноябрь 2021
  • Октябрь 2021
  • Сентябрь 2021

BARCHA BO'LIMLAR

  • Barcha maqolalar
  • E'lonlar
  • Huquq
  • Ijtimoiy hayot
  • Jarayon
  • Jinoyatga jazo muqarrar
  • Nigoh
  • Saylov-2021
  • Tadbirlar
  • Xalqaro hayot
  • Yangiliklar

Газета муассиси “Адолат” социал-демократик партияси (1995 йил 18 февралда ташкил этилган) бўлиб, газета 1995 йил 22 январдан бошлаб чиқа бошлаган. Таҳририятнинг тўлиқ расмий номи давлат тилида “ADOLAT IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETASI” TAHRIRIYATI mas`uliatyi cheklangan jamiyati, қисқача номланиши “ADOLAT GAZETASI”

  • Bosh sahifa
  • Gazeta haqida
  • Maqolalar
    • Xalqaro hayot
    • Huquq
    • Jinoyatga jazo muqarrar
    • Saylov-2021
    • Ijtimoiy hayot
    • Jarayon
    • Nigoh
    • Xalqaro hayot
    • Barcha maqolalar
  • Yangiliklar
  • Tadbirlar
  • E’lonlar
  • FOTOLAVHALAR
  • VIDEOLAVHALAR

So'nggi maqolalar

  • ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ — ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ
  • Нега фарзандингиз тилни ўзлаштиришда қийналади?
  • Аёл — жамият таянчи, бола — миллат келажаги
  • Ёшлар – миллий тараққиётни ҳаракатлантирувчи куч
  • ТАЪМАГИР СОЛИҚЧИЛАР пора олаётганда ушланди
Copyright © ADOLAT24.UZ | MoreNews от AF themes.