ADOLAT 24

Хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиниши таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари “Ўзбекистон Рес­публикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. 

Йиғилишда таъкидланганидек, сўнг­ги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамасдан, жамиятимизда тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларнинг сони ортиб бормоқда.

Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талаблари бажарилмаётганлиги ҳамда улар томонидан такрорий тазйиқ ҳолатлари содир этилаётгани қайд этилмоқда.

Ўз ўрнида, тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизлар сонининг ошиши ҳамда айрим шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик ҳолатлари мазкур йўналиш­ларда жавобгарликни кучайтириш заруриятини юзага келтираётганлиги таъкидланди.

Жумладан, қонун лойиҳаси таша­б­­­бус­корлари томонидан қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзбекис­тон Респуб­ликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси” 2061-моддасининг санкциясида белгиланган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача оширилиши назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг амалиётга жорий этилиши ҳимоя ордери талаблари бажарилишига, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилиши депутатлар томонидан ҳам алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Маърузада таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ–6196-сон ҳамда 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ–27-сон фармонлари, 2019 йил 29 майдаги ПҚ–4343-сон ва 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонунчиликдаги “Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси” деган сўзлар “Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бош­қармалари” деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.

Шунингдек, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг 131-моддаси биринчи қисмига тегиш­ли ўзгартиш киритган ҳолда қонуннинг қолган моддаларидаги атамалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5050-сон қарори билан Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари босқичма-босқич ташкил этилиши белгиланган эди. Шу боис, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун янги 151-модда (Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани) билан тўлдирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат хавфсизлиги йўналишида кўрилаётган чораларнинг натижалари танқидий муҳокама қилиб борилишига, иш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишига, айрим атамаларнинг тўғри қўлланилишига хизмат қилиши қайд этилди.

Фракция аъзолари томонидан берилган саволларга қонун лойи­ҳаси ташаббускорларининг тегиш­ли жавоблари олиниб, мазкур қонун ижрочиларга етказилиши ҳамда қонун моҳияти ва аҳамияти ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш тартиби бўйи­­ча тўлиқ маълумот берилди. 

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

«Адолат» СДП матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Педагоглар сафимизга кўшилди

admin

Эзгулик йўлида бирга бўлайлик!

admin

Ҳаётнинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартиришни тақозо қилмоқда

admin