ADOLAT 24

Сайловчилар хоҳиш-иродаси замон талаби

Айни кунларда халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқелик – Ўзбе­кистон Республикаси Конституциясига замон талабларидан, фуқароларимиз истак ва хоҳишларидан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштиришга қаратилган демократик ислоҳотлар юз бермоқда.

Мазкур жараёнларда «Адолат» СДП томонидан жойларда, партия­нинг турли бўғинларида, респуб­ликамиздаги турли вазирлик ва ташкилотларда, таълим муассасаларида фаоллар, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, «Адолат» СДП Марказий аппарати ташаббуси билан Рес­публика Бош прокуратура Академиясида «Конституциявий ислоҳотлар – сайловчилар хоҳиш-иродаси, замон талаби» мавзусида конференция ўтказилди.

Конференцияда Янги Ўзбекис­тоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда фуқароларимизнинг, айниқса, ёшларнинг фаоллигини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Конс­титуциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ва таклифларини олиш асосий мақсад қилиб қўйилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академия­­си бошлиғи Евгений Коленко кириш сўзи билан очиб, Бош қомусимизга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштириш Ўзбекистон дунёнинг ривожланган демократик давлатлари сафидан ўрин олишида муҳим омил бўлишини таъкидлади ҳамда йиғилганларни мазкур муҳим ва масъулиятли жараёнда фаол бўлишга чақирди.

Тадбир давомида «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Умиджон Сулаймонов Конституция­­га ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдаги муҳим вазифалар тўғрисида сўз юритиб, давлатимиз ва жамиятимизда содир бўлаётган ўзгаришлар қаторида Конституция ҳам мамлакат ривожига монанд равишда, халқнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда такомиллашиб бориши зарурлиги ва шундагина Бош қомус халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида тўлақонли акс эттира олиши борасидаги фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шунингдек, Республика Бош прокуратура Академияси бошлиғи ўринбосари, профессор Музаффаржон Мамасиддиқов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов томонидан Конс­титуциявий комиссия­нинг йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи таркиби фаолияти ҳақида ва Конституциямизга киритилиши илгари сурилаётган қатор таклифлар борасида маълумот берилди.

«Адолат» СДП матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги янада қўллаб-қувватланади 

admin

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

admin

Миллатнинг қалби, маънавий хазинаси

admin