ADOLAT 24

Меҳр ва саховат йўлидаги ҳамкорлик

24 май санасида “Адолат” СДП Марказий аппарати Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида байрам тадбири ва Тошкент шаҳри бўйлаб автобусларда саёҳат ташкил этилди.

Тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Умиджон Сулаймонов, Марказий аппарат жамоа­­си, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бош­лиғи полковник Рафиқжон Жалилов бош­чилигидаги масъул ходимлари, ОАВ вакиллари, мактаб-интернат ўқитувчилари жамоаси ва, албатта, мактаб тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Учрашув бошида Тошкент бўйлаб саёҳатга чиқиш олдидан болажонлар устозлари, сурдопедагог Муниса Қадирова раҳбарлигида байрам концерти намойиш этишди.

Партия ходимлари ва тадбирнинг бош­­қа иштирокчилари заиф эшитувчи, гапиришга қийналадиган болажонларнинг ҳар бир куй ва қўшиққа жўр бўлиб, уни ижро этишларини ҳаяжон ва кўз ёшлари билан кузатдилар. Уларнинг ҳаётга, яшашга бўлган чанқоқликлари, бир-бирларига меҳрибонликлари, меҳмонларга ҳурмат, ҳайрат билан боқиш­ларини кўриб меҳри жўш уриб кетган партия ходимлари болаларни етак­лаб автобусларга чиқдилар.

Тадбир давомида болаларнинг вақтларини мазмунли ташкил этиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари билан яқиндан таништириш мақсадида, Яшнобод туманида жойлашган “Уч авлод” боғида полковник Рафиқжон Жалилов бошчилигида ЙҲХХ ходимлари болажонлар учун махсус ўқув машғулотлари ўтказишди. Ўқув машғулотларида болажонларнинг ўзлари тенгдошлари учун йўл кузатувчиси сифатида йўл кўрсатиб турдилар. Улар катта қизиқиш билан йўл ҳаракати қоидаларини ўрганишга, амалда кўрсатиб беришга ҳаракат қилдилар.

Машғулотдан сўнг болалар қалбига янада кўпроқ қувонч улашиш истагида тадбир ташкилотчилари “Анҳор-локомотив” маданият ва истироҳат боғига сайр уюштиришди. Боғдаги аттракционларда мароқли ҳордиқ чиқарганларидан сўнг болажонлар байрам дастурхонига таклиф этилди. Дастурхон атрофида тарбияланувчиларга партиянинг байрам совғалари тарқатилди.

 “Адолат” СДП матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ОЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ МЕЗОНИ

admin

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Қашқадарё вилояти)

admin

Электр токи билан балиқ овлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда

admin