ADOLAT 24

Донорлик акцияси давом этмоқда

Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида кўп тармоқли болалар шифохоналари ва Қон қуйиш марказларида беғараз донорлик акцияси мунтазам ташкил этиб келинмоқда. 

Партия етакчиси бошчилигидаги фаоллардан иборат гуруҳ иштирокидаги шундай тадбир Хоразм вилоят Қон қуйиш марказида бўлди.

Акцияда партия Марказий аппарати ва барча вилоятлардан ташриф буюрган фаоллар, депутатлар, БПТ ҳамда “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти етакчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Фазлиддин Зиёев, 

Сиёсий Кенгаш бошқарма бошлиғи, акция иштирокчиси, донор: 

– Хоразм вилоят Қон қуйиш марказида ўтказилган акция самарали кечди. Партия Марказий аппарати ва бошқа вилоятлардан воҳага ташриф буюрган кўп сонли партиядошларимиз жипслашиб, бемор болажонларга ҳаёт бағишлашга бел боғладик. 

Шундан сўнг партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосарларидан Абдукамол Рахмонов, Умиджон Сулайманов ва партия фаоллари, депутатлари иштирокида мазкур марказда янги бош­ланғич партия ташкилоти тузилди.

Санжар Рўзимов, 

вилоят Қон қуйиш маркази донорлар бўлими мудири, БПТ раиси:

– Партия фаолларининг марказимизга бўлган эътибори ва ташрифи учун жамоамиз номидан миннатдорлик билдирамиз. Акция ҳар қачонгидан ҳам фаол ташкил этилди. Меҳмонлар фаолиятимиз билан яқиндан танишишди. Айниқса, марказимизда бошланғич партия ташкилотининг тузилгани ҳамкорлигимизни янада мус­таҳкамлашга имконият яратди. БПТ аъзолари сонини янада кўпайтириб, партиямиз равнақи орқали юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшамиз.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз томонидан амалга оширилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ташаббуслар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойили­ни мустаҳкамлаш орқали партиямизнинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини янада оширишга хизмат қилади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

САМАРҚАНД ДАВЛАТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОҲАДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

admin

ҚАДИМИЙ ЁЗМА МАНБАЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАДҚИҚ ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

admin

ФАОЛИЯТ САРҲИСОБ қилинди ва ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР белгиланди

admin