ADOLAT 24

Сифатли тиббий хизмат кўрсатилади

Хоразм вилоят ҳокимлигининг “Кенгашлар уйи”да “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши томонидан “Тиббий ёрдамга муҳтож инсонлар партия эътибори”да мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва ҳудудий кенгашлари ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Солиқ инспекцияси вакиллари, партиянинг маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ёшлар, бўлажак шифокор талабалар ҳамда омма­вий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизларни ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 250-сонли қарори ижроси бўйича партия томонидан жойларда амалга оширилган ишлар билан танишиш, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳаётига бефарқ бўлмаслик ва инсон қадри учун тамойилини самарали таъминлашдан иборат эди.

Тадбирни партиянинг вилоят кенгаши раиси Тоҳир Палванов кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимоя­­га муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинганини таъкидлади. Партия Хоразм вилоят кенгаши томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жойларда тиббий кўрик­лар ташкил этилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган, онкологик касалликка чалинган фуқароларда оворагарчиликларсиз туман тиббиёт марказларида жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Партия Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳаётий ва халқчил ғоя­ларнинг самарали механизмлари хусусидаги фикр ва мулоҳазалари иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Жумладан, ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича мутлақо янги – «Темир дафтар», ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимлари ҳаётга самарали татбиқ этилгани қайд этилди.

Шунингдек, партиянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор мақсадларидан бири – аҳолига барча даражада юқори технология­­ли, ихтисос­лаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда касалланиш йўналишларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимига илмий-тадқиқот фаолиятининг охирги ютуқларини фаол жорий қилиш устувор вазифалардан бири экани қайд этилди.

Шундан сўнг иштирокчиларнинг мавзуга доир фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари муҳокама этилди.

Tegishli xabarlar

Янгиланаётган Андижон

admin

Мактаб қабулидаги янги тизим хатоларини тўғирлай оладими?

admin

ОЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ МЕЗОНИ

admin