ADOLAT 24

Устувор вазифалар белгилаб олинди

Хоразм вилоят ҳокимлигининг “Кенгашлар уйи”да “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VIII Пленуми ўтказилди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, партиянинг барча ҳудудий кенгашлари ходимлари онлайн шаклда қатнашди.

Пленумда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти ҳисоботи ва 2022 йилдаги устувор вазифаларига оид масала юзасидан партия Сиё­с­ий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов маъруза қилди.

Таъкидланганидек, ўтган йил давомида партия аъзолари сафини кенгайтириш, бош­ланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, партия ташаббуси билан “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида респуб­ликанинг барча ҳудудий кенгашлари фаоллари ва депутатлари ёрдамида 860 нафар ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштиришга кўмаклашилди.

“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Республика қон қуйиш марказида ўтказилган беғараз донорлик акциясида бемор болажонларга ҳаёт бағиш­лашга бел боғлаган минглаб юртдошларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар. Акция доирасида респуб­лика бўйича жами 1951 нафар донор иштирок этиб, 682 литр 850 грамм қон йиғилди ва йиғилган қонлар 3902 нафар қонга муҳтож болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашда фидойилик кўрсатаётган шифокорларни тақдирлаш мақсадида партиянинг барча ҳудудий кенгашлари томонидан “Шифокорлар – замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилди. 

– 2021 йилнинг 2 февралида Президентимиз томонидан сиёсий партияларга бир қатор фаолият йўналишлари борасида тавсиялар берилган эди. Уларни амалга ошириш учун партиямиз томонидан ҳар бир йўналишда тегишли мутасадди вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди, ишчи гуруҳлар тузилди ва “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. 

Натижада ҳар бир масала ва унинг ечими Сайловолди дас­турига киритилди ҳамда аҳоли орасида кенг тарғиб қилинди. Ўтказилган тарғибот учрашувларида аҳоли томонидан берилган фикрлар асосида масалалар янада бойитилиб, 2022 йил учун давлат дастури лойиҳасига таклифлар киритилди. Уларнинг аксарияти давлат дастурида ўз аксини топди. 

“Адолат” социал-демократик партияси 2021 йил фаолияти партиянинг 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”, Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Рес­публикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекис­тон халқига байрам табриги, 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2021 йил 2 февралда сиёсий партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифалар ижросига йўналтирилди.

Хусусан, ҳисобот йилида мафкуравий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга тат­биқ этиш чоралари кўрилди, – дея алоҳида таъкидлаб ўтди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов.

2021 йил мобайнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 4945 та депутатлик сўровлари юборилиб (2020 йилнинг ҳисобот даврида 3162 та, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 56% кўп), уларнинг 73 фоизи ижобий ҳал этилди. Тегишли масалалар юзасидан 2699 маротаба (2020 йилнинг ҳисобот даврида 1221 маротаба, ўтган йилга нисбатан 21% кўп) мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Ҳисобот даврида “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Рес­публикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиш учун доимий комиссияларга 1192 та (2020 йилнинг ҳисобот даврида 821 та, ўтган йилга нисбатан 45% кўп), сессияларга эса 668 та масала (2020 йилнинг ҳисобот даврида 367 та, ўтган йилга нисбатан 82% кўп) киритилди. Натижада сессия ва доимий комиссияга киритилган масалалардан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъул мансабдор шахсларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда Кенгашнинг тегишли комиссияси томонидан қарорлар ижроси назоратга олиниши белгиланди.

Ўтган бир йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйича 9158 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Уларда 65782 та хонадон ва 2876 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Партиянинг барча тизимларига аҳолининг 10200 та мурожаатлари келиб тушган. Ушбу мурожаатлар юзасидан 5000 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг 3500 дан ортиғи ўз ижобий ечимини топди. 5000 дан ортиқ мурожаатлар эса ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

2021 йил давомида “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 2262 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 1173 таси (52%) партия депутатлик гуруҳлари ва фаоллари томонидан тегишли ижро органларига сўровлар чиқариш орқали ҳал этилган бўлса, 519 нафар (23%) фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди. 570 та (25%) дан ортиқ мурожаатлар эса тааллуқлилиги бўйича ижро органларига йўналтирилган.

Партиянинг 2021 йилга мўлжалланган иш режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия лойи­ҳалари доирасида жойлардаги депутатлик корпуслари маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига 100 дан ортиқ масалалар киритди.

Халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойи­ҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари иштирокида жойларга қонунларнинг етиб бориши ва уларнинг ижросини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритиш орқали қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар белгиланди.

Партиянинг барча туман, шаҳар кенгашларида фаоллар ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам равишда жойларда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тарзда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Пленум кун тартибидан “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция­сининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳам ўрин олган. Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан партия фракцияси аъзоси Қодир Жўраев ўтган йилги фаолиятнинг муҳим жиҳатларини тилга олиш билан бир қаторда 2022 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналиш­ларини санаб ўтди.

Қайд этилишича, 2021 йил давомида “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 50 та йиғилиши ўтказилиб, уларда 135 та қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида фракция ўз фаолиятида Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, шунингдек, энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича фракциянинг позицияларини ишлаб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратди.

Хусусан, ҳисобот даврида Президентнинг муҳим ижтимоий-сиё­сий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, вилоятларга ташрифлардаги маърузалари мазмун-моҳияти ва улардан келиб чиқувчи фракция позицияларини шакллантириш бўйича 16 та масала кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида фракция аъзолари Қонунчилик палатасининг ялпи мажлислари кун тартибига киритилган барча қонун лойиҳалари бўйича қизғин муҳокамаларда иштирок этди. Муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳаларига зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича “Адолат” СДП фракция аъзоларининг 100 дан зиёд таклифлари ҳамда 90 маротабадан ортиқ партиянинг Сайлов­олди дастури нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда муносабатлар билдирилди.

Фракцияда партия Сайлов­олди дастуридан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳалари ва Қонунчилик палатаси қарорлари лойиҳалари юзасидан партиянинг қуйи тизимидан таклифлар олиш ва умумий позицияни шакл­лантириш йўлга қўйилди. Партия тизимида “Фракция – марказ – вилоят – туман” тартибида ишлайдиган тизим жорий этилиб, шу тизим натижасида ҳисобот даврида 23 та қонун лойиҳалари бўйича партиянинг қуйи тизимидан 140 дан ортиқ таклифлар билдирилди.

Шунингдек, Пленумда “Адолат” СДПнинг 2021 йилги Устав фаолиятини молия­лаштириш учун ажратилган давлат маб­лағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси ҳамда 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари бўйича ахборот тингланди.

Пленум сўнггида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегиш­ли қарорлар қабул қилинди.

Сўзга чиққанлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиланди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Дунё мамлакатларида давлат тили қоидаларини бузишга қандай жазо берилади?

admin

Биргаликда коррупциясиз жамият қурамиз

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ “ЯШИЛ” ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ЙИРИК ҚЎШМА ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМДАГИ НУТҚИ

admin