ADOLAT 24

Юрт келажаги ёшлар қўлида

Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган инсонларни тарбиялаш, миллатлараро муносабатларни мус­таҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, экстремизм, терроризм кўринишларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида конференциялар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу мавзудаги тадбирлар яқинда Нукусдаги Қорақалпоғистон давлат университетида ва Элликқаъла туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. 

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари, депутатлар, Ёшлар иттифоқи ҳамда жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этган учрашувда юртимиз тинчлигини асраш, фаровонлиги ва ободлигини таъминлаш, экстремизм ва терроризм иллатларига қарши курашиш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик фикри ва таклифларини ўрганишга, натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқишга эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов «Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат» деган муҳим ғоя негизида илгари сурилган юрт истиқболини белгиловчи тарихий ҳужжат, яъни Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, шу билан бирга, келгусида ҳар бир фуқаро ҳаётида энг муҳим омилларни белгилаб, юртимизни обод ва фаровон мамлакатга айлантиришни мақсад қилган мазкур тарихий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. 

– Бугун мамлакатимизда “Инсон қадри учун” устувор тамойи­лига асосланган ҳуқуқий-демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир давр­­да инсонни улуғлаш, унинг қадр-қимматини юксалтириш – олдимизда турган долзарб вазифалардан биридир, – дея таъкидлади А.Рахмонов. – Бу борада партиямизнинг Сайлов­олди дастурларига эътибор қаратилса, миллатлараро тотувлик, инсонпарварлик тамо­йиллари биз, адолатчиларнинг энг устувор мақсадларидан бири эканлигига гувоҳ бўласиз. Қолаверса, жамиятимизда адолат тамойилларини қарор топтириш шу жамиятда умргузаронлик қилаётган барча миллат ва элат вакиллари учун ҳам муҳим масала эканлиги барчага маълум ҳақиқатдир.

Шунингдек, тадбирда “Адолат” СДП томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида!”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Биргаликда юксак ҳуқу­қий маданият сари” каби ижтимоий лойиҳалар амалиётга тат­биқ қилиниб, улар доирасида ёшлар ўртасида турли акциялар, давра суҳбатлари, кўрик-танлов ва семинарлар ўтказиб келинаётгани алоҳида қайд этилди.

Семинарда Тараққиёт стратегияси ҳамда мазкур ҳужжатда кўрсатилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, миллий ғоя­­ни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, турли ижтимоий тоифалар вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш, оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мус­таҳкамлаш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур ўрганиш борасидаги кенг кўламли ишлар хусусида сўз борди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Аллияр Пирназаров “Янги Ўзбекис­тон ёшлари – Учинчи Ренессанс яратувчилари” мавзусида бугунги кун ёшларининг фикр-мақсадлари, келажакдаги режалари ва уларни амалга ошириш борасида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ҳамда яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

Тадбир якунида савол-жавоб ва фикр-мулоҳазалар тингланиб, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар ва юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни асраш “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ҳамда сиёсий платформаси билан ҳамоҳанг эканлиги таъкидланди.

Куннинг иккинчи ярмида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов Элликқаъла туманида бўлди ва Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида санъат коллежи атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишда иштирок этди, “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёт маркази ўқувчилари томонидан ташкиллаштирилган “Тинчлик — менинг нигоҳимда” расмлар кўргазмасида қатнашди.

Шу куни мазкур ўқув даргоҳида “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тарақққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир санъаткорларнинг тинчлик-тотувликни тараннум этувчи куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури билан якунланди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

“СЕРИАЛЛАР ХОТИНИМНИ АСАБИЙ ҚИЛИБ ҚЎЙДИ” Хафтанинг бир куни “сериалларсиз кун” деб белгиланса…

admin

“Ойнаи жаҳон”ми,  дорихона? 

admin

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР – фуқаролик жамиятининг муҳим элементи 

admin