ADOLAT 24

Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари муҳокама қилинди

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати йиғилишлари залида янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда партиянинг ҳудудий, маҳаллий кенгашлар ходимлари, депутатлари ва партия фаоллари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этган мазкур тадбир Президент Ш.Мирзиёевнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўтказган видеоселекторидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларида кўзда тутилган меъёрларни атрофлича ўрганиш ва таҳлил қилишга бағишланди.

Тадбирни “Адолат” СДП раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов кириш сўзи билан очиб, ҳаётимизнинг ажралмас, узвий қисмига айланиб улгурган йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида тўхталди ва бу борада амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонунларнинг барчаси, энг аввало, халқимиз ва жамиятимизнинг тинчлиги, саломатлиги ва хавфсизлиги учун хизмат қилиши ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида сўз олган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бош­қармаси ходими Қаҳрамон Худойберганов йўл ҳаракати қоидаларига беписанд муносабатда бўлаётган айрим фуқаролар томонидан содир этилаётган авариялар, бепарволик, қонунларга амал қилмаслик ортидан оламдан бевақт кўз юмаётган инсонлар, мусибатда қолаётган оилалар тўғрисида гапириб, барчани бирдек йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар тариқасида ўтган тадбир сўнгида бундай семинар тренинг­ларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ    ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

admin

ЙИЛНИНГ ҚАДАМИ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН

admin

МАРРАЛАРИМИЗ ЖУДА ЮҚОРИ, ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР КУТЯПТИ

admin