ADOLAT 24

“Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлаш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз нав­батида ёшларга бўлган ғамхўрликнинг олий кўринишидир. 

Ёшларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик бугунги глобаллашув даврида диний экстремизм, терроризм, гиёҳванд­лик, ноқонуний миг­рация каби хавф-хатарлар кўпайиб, уларнинг таъсири ёшлар ҳаётида айрим жиддий муаммоларни келтириб чиқараётган бир паллада муҳим аҳамиятга эга. Шу боис­дан Президентимиз томонидан ҳар бир учрашув, анжуман ва йиғилишда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш, улар қалбига қулоқ солиш, дардини тинг­лаш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлашда янада масъулиятли бўлиш зарурлиги таъкидлаб келинмоқда.

Замон чақириқларига “лаб­бай” дея жавоб бераётган “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Жондор тумани ҳокимлигида туман ёшлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда партия фаоллари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман Бандликка кўмак­лашиш маркази мутасаддилари ҳам иштирок этдилар. 

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси М.Ҳамидов ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, бандлигини таъминлаш масалаларида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Партия вилоят кенгаши раиси, айниқса, Президентимиз ташаб­буси билан юртимиздаги барча маҳаллаларда Ёшлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолият бош­лаганига алоҳида эътибор қаратди. Қайд этилганидек, келажагимиз ворислари бўлган ёшларнинг таълим-тарбия­­си, замонавий, инновацион билимларга эга бўлиши, ҳар жабҳада фаол ўз қобилиятларини намоён этиш­лари учун бугун юртимизда имкониятлар етарли. Ёшлардан эса фақат ва яна фақат ўқиш, изланиш талаб этилади. 

Тадбирдан сўнг партия­нинг “Бир ойда – бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши Жондор туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман Банд­ликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда туман ёшлари учун “Меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди.

Ушбу ярмаркада тумандаги барча МФЙлардан иштирок этган ёшлар туманда мавжуд бўш иш ўринлари билан бевосита яқиндан танишди. Ташкил қилинган “Меҳнат ярмаркаси”да 20 нафар ёш иш билан таъминланди. 

Жонибек ЖУМАЕВ,

халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати

Tegishli xabarlar

ВАТАН БАҒРИГА ҚАЙТГАН СУЛТОН

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ИККИ ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

admin

Давлат хизматчилари ютуқларига қараб рағбатлантирилади

admin