ADOLAT 24

Маҳаллий кенгашларда (Бухоро, Самарқанд вилоятлари)

Янги Ўзбекистоннинг равнақи, инсон манфаатлари йўлида маҳаллалар ободлиги ва кўркига кўрк қўшишда депутатларимиз жонбозлик кўрсатишмоқда. 

Хусусан, халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Калмакон” МФЙ аҳолиси иштирокида мулоқот ўтказилди. Мулоқот жараёнида депутатга маҳалланинг ички йўлларни асфальтлаштириш ҳамда кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш юзасидан мурожаат қилинди. 

Ушбу мурожаат асосида депутат томонидан туман ободонлаштириш бўлимига депутатлик сўрови юборилди. Унинг масалани ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли “Калмакон” МФЙ ҳудудидаги “Ф.Хўжаев” ва “Истиқлол” кўчаларининг ички йўллари, “Нав­рўз” кўчасидан қабристонга ўтиладиган йўлак асфальтлаштирилди ҳамда кўчаларга тунги чироқлар ўрнатилди. 

Мухтасар ЗОҲИДОВА,

Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

**

Пастдарғом туманида одамларнинг дарду ташвиши билан яшайдиган, ҳаётини машаққатли ва шарафли вазифаларни бажаришга бағишлаган депутатлар кўпчиликни ташкил этади. Мен ҳам депутат сифатида аҳолига ёрдамим тегаётганидан мамнунман. 

Сайловчилар билан учрашувларда, энг аввало, камбағалликни келтириб чиқараётган омиллар, уларни бартараф этиш чоралари билан бир қаторда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ва эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратаман. Хусусан, сайлов округимиз ҳудудидаги 70 дан ортиқ кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бердик. 12 нафар фуқаронинг мавсумий ва дои­мий бандлигини таъминлашга кўмак­лашдик. 

Пастдарғом туманидаги “Мирзо Улуғбек” МФЙ аҳли интернет тармоғидан фойдаланишни йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу борада соҳанинг вилоятдаги мутасаддиларига депутатлик сўрови юбордим. Орадан кўп ўтмай жавоб келди. Маълум қилинишича, магистрал кабель масаласида муаммо мавжуд экан. Шу боис бир муддат кутишимиз сўралган эди. Рости, қараб турмадик, ҳомийларни жалб қилиб, магистрал тармоқдан 700 метр оптик толали кабель тортиб келинди, аҳолига интернет хизматларидан фойдаланиш учун имконият яратилди.

Тумандаги “Тинчлик” МФЙ аҳолисининг светофор ҳамда тегишли йўл белгиларини ўрнатиш бўйича мурожаати юзасидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Боғишамол” йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига депутатлик сўрови йўлладик. Мурожаатимизга масъулият билан ёндашган корхона ходимлари томонидан тез кунда светофор ҳамда зарур йўл белгилари ўрнатилди.

“Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро М.Орипова фарзандининг саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдамга эҳтиёжи борлигини бизга маълум қилди. Шу масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига қилган мурожаатимиз ижобий самара берди, М.Орипованинг фарзандига бир миллион сўмлик бепул дори-дармон ажратилди ва уни даволаш ишлари олиб борилди. Бу оиланинг моддий даромадини яхшилаш мақсадида иш билан бандлигини таъминлашга ҳам эришдик. 

Ёрдамга муҳтож яна бир фуқаро Шаҳноза Суюнова “Темир дафтар”га рўйхатга киритилди ва “Бека Чарос” тикув корхонасига ишга жойлаштирилди.

Албатта, мавжуд муаммолардан кўз юмиб бўлмайди ва уларни бартараф этиш зарур. Асосийси, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ва унинг манфаатлари турганлигини унутмаслик керак. Зеро, халқ вакили халқ билан бирга бўлса, биронта мурожаат эътибордан четда қолмайди. 

Фируз Тўраев, 

халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати

Tegishli xabarlar

Оммавий шартномалар, шикоятбозлик, судлашувлар… Ваколатли органлар нега жим?

admin

Қачонгача ҳукуматдан нолиймиз

admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси (Давоми)

admin