ADOLAT 24

Сохта блогердан эҳтиёт бўлинг!

Ижтимоий тармоқларда блогер Холмурод Авазов номидан пойтахтимиздаги Янгиҳаёт туманининг раҳбарлари ҳамда депутатларига ноҳақдан-ноҳақ тош отилган матнли хабар тарқалди. Унда Янгиҳаёт тумани Спутник массиви, 6-уй 42-хонадонда бир эмас, уч имконияти чекланган ногирон оила борлиги иддао қилингани ҳолда, улар эътибор ва ғамхўрликдан четлаштирилиб келинаётганлиги, ҳеч бир ёрдам кўрсатилмаганлиги «дос­тон» қилинган. Ушбу оиланинг аъзоси Исмаилова Азизанинг тўшакда ётиб қолганлиги, «Эркин ҳаёт» маҳалла раиси, туман сектор раҳбари, ҳокимга бир неча марта мурожаатлари беэътибор қолдирилганлиги айтилибди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур оиладан доимий равишда хабар олиб турилиши, имконияти чекланган оила аъзоларининг барчаси ногиронлик аравачаси билан таъминланганлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.Агзамова томонидан шахсан ўрганилган ва аниқланган.

Хўш, Холмурод Авазов номи остида ижтимоий тармоқларда сохта хабарлар билан бонг ураётган кимсалар ўзларидан сохта блогер ясаб олиб, турли низоларга сабабчи бўлишларини ҳис этадиларми? Блогерлик дегани ижтимоий тармоқларда хоҳлаган куйини чалиб кетавериш дегани эмас-ку, ахир. Унинг ҳам ўз ҳуқуқий мезонлари бўлиши керак, ахир. Биз бу борада тегишли мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

«Конституция билимдон»лари вилоят босқичида беллашишди

admin

“Боқий Бухоро” мўъжизалар шаҳарчасига айланади

admin

Эришилган иқтисодий кўрсаткичлар ва келгуси прогнозлар муҳокама қилинди

admin