ADOLAT 24

Ҳудудлардан хабарлар: Тошкент шаҳри, Хоразм ва Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалроғистон Республикаси  

Янги депутатлар сайланди

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда сайланган номзодларнинг депутатлик мақомини эътироф этиш бўйича ахборот берилди ва депутатларга депутатлик кўкрак нишонлари топширилди. Унда «Адолат» СДПдан сайланган халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Абдулазиз Носиров ҳам бор.

Бундан ташқари, бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловларда “Адолат” СДПдан Суҳроб Саифназаров халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланди. Шунингдек, депутатларнинг 2022 йил учун иш режаси тасдиқланди.

Тошкент шаҳар матбуот хизмати

Сўровномалар ижобий ҳал этилмоқда

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Тоҳир Полвоновга сайловчилар билан учрашувларнинг бирида беш йилдан буён «бел чурраси» касаллиги билан юролмай азият чекиб келаётган, 1973 йилда туғилган хивалик Марҳабо Жуманиёзова ногиронликка чиқариб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган эди. Депутат аралашгач, бу масала ижобий ечимини топди.

– Одам соғлиғини йўқотиб қўйгач, далдага, моддий ва маънавий кўмакка жуда ҳам муҳтож бўлиб қолар экан, – дейди Марҳабо Жуманиёзова. – Депутатимиз Тоҳиржон Полвоновга муаммо тўғрисида баён этган эдим. Тез фурсатда мени ногиронлик рўйхатига киритди. Эндиликда даволанишим учун моддий томондан қийналиб қолмайман. Депутатдан миннатдорман. Инсон қадри улуғланаётган юртда яшаётганимдан хурсандман.

Шунингдек, депутатга афғон уруши қатнашчилари бўлган жангчи фахрийларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари ҳам қаноатлантирилди ва уларга бепул тиббий кўрик ташкил этилиши режалаштирилди.

Тоҳир Полвоновнинг партия етакчиси, тажрибали тиббиёт соҳаси вакили ҳамда депутат сифатида олиб бораётган самарали фаолияти таҳсинга лойиқ. 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бунёдкорлик завқи

Уч йил илгари бўлимимизга “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ташриф буюришди. Улар билан суҳбат жараёнида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар, парламент фаолияти, депутатларнинг ишлари ҳақида кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотлар олдик. Ўшанда туман кенгашининг раиси Заҳрохон Аҳмедова бизга бир қатор адабиётлар ҳам тақдим этди. Улар билан танишгач, барчамизда “Адолат” СДПга аъзо бўлиш фикри туғилди.

Шундай қилиб, бўлимда ишлайдиган ҳамма ходимлар партия сафига кирдик. Бош­ланғич партия ташкилоти тузилди. Унга ёш мутахассис Беҳзод Жўраевни раис этиб сайладик. Бугунги кунда туманда ўтказиладиган ижтимоий-сиёсий тадбирларда фаол қатнашиб келмоқдамиз. Партия аъзоси бўлганимиздан кейин барчада ишга муносабат ҳам жиддий равишда ўзгарди. Ҳар бир ходимда ўз вазифасига нисбатан масъулият кескин ортди. Санобар Каримова, Нозимжон Жалолиддинов, Элдор Каримов каби ҳамкасбларимиз, айниқса, бош­қаларга намуна бўлмоқдалар.

Бўлимимизнинг асосий вазифаси аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси замонавий талабларга жавоб беришини таъминлаш, пудратчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, қурилишда янги техника ва технологияларни жорий этиш, юқори сифат ва самарадорликка эришишга кўмаклашиш кабилардир. Ҳар бир ходим мана шу йўналишда ўзининг куч-ғайратини аямасдан меҳнат қилмоқда. Шу туфайли юқори натижалар қўлга киритилмоқда. Ўтган 2021 йилда ҳам туманда ижтимоий-иқтисодий тараққиётда қатор ютуқларга эришилди. Асосийси, халқ турмуш фаровонлиги ўсди, шаҳар ва қишлоқларимиз янада ободлашди.

Эътиборли жиҳати – бундай қувончли ўзгаришларга эришишда бунёдкор қурувчиларимизнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Туманимизда ҳар йилгидан кўп турар жойлар фойдаланишга топширилди. “Яккатом” ва “Узумзор” маҳаллалари “Обод қишлоқ” дас­тури доирасида янги ва кўркам қиё­­фа касб этди. Янги корхоналар, шифохона, мактаб ва боғчалар қуриб битказилди. Кўча ва йўллар равонлашди, ичимлик сув, электр ва табиий газ таъминоти яхшиланди.

Бундай ажойиб ўзгаришларда жамоамизнинг ҳам меҳнати бор, албатта. Яқинда вилоят Қурилиш бош бошқармасида 2021 йил якунлари чиқарилди. Бўлимимиз тизимдаги ташкилотлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб, махсус диплом ва эсдалик совғасига сазовор бўлди. Албатта, бундай эътироф барчамизни бениҳоя хурсанд қилди.

Аммо ҳаёт бир зум ҳам тўхтамайди, кечаги натижалар билан мағрурланиб ўтиришга ўрин йўқ. Навбатдаги, янги, янада юксак марраларни эгаллаш учун ҳаракат қилиш зарур. Бу борада кўзланаётган мақсадлар қанчалик аниқ бўлса, шунча яхши. Яқинда эълон қилинган “Янги Ўзбекистоннинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегия­­си тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси билан танишиб чиқиб, ўзимиз учун янги вазифаларни белгилаб олдик. Айни пайтда уларни бажариш учун астойдил иш олиб бормоқдамиз. Бу билан юртимизнинг янада обод, халқимиз ҳаётининг фаровон бўлишига улушимизни қўшамиз. Шу туйғу туфайли амалга оширилаётган бунёдкорликлардан завқ оламиз.

  Адҳамжон ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Тўрақўрғон туман қурилиш бўлими бошлиғи,

“Адолат” СДП фаоли

«Кун нури»да том ёпилди

Ҳар бир фуқаро мурожаати эътибордан четда қолмаган ҳолда, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излаш ва сайловчиларга хизмат кўрсатиш ҳар бир депутатнинг вазифаси ҳисобланади.

«Адолат» СДПдан халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашига 4-сонли «Кун нури» сайлов округидан сайланган депутат Анвар Қайпбаевга ўз сайловчиларидан бири мурожаат йўллади.

Мурожаатга кўра Хўжайли тумани «Кун нури» МФЙ «Абай» кўчаси 5-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Набира Сапарбаева ўз уйининг том қисми эскиргани ва бу том қор ва ёмғирли об-ҳаво кунлари оила учун анча муаммоли ҳолатларни келтириб чиқараётганини билдирди.

Депутатимиз мазкур йўлланган мурожаатни ўрганиб чиқиб, уй учун зарур бўлган янги шиферларни ўрнатиб беришда амалий кўмак кўрсатди.

Оила аъзолари депутатдан ва амалга оширилган ишлардан мамнун бўлди.

Бозорбой ЎТАМБЕТОВ, 

Хўжайли туман кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

Депутатлик гуруҳларида: Аҳоли кўнглига йўл топаётганлар

admin

Аниқ вазифалар белгилаб олинди

admin

Асосий мақсад — таълим сифатини ошириш ва ўқув дастурларини такомиллаштириш

admin