ADOLAT 24

Мақсад – “омикрон” штаммининг тарқалишига чек қўйиш

Covid-19 нинг янги «оmicron» штамми билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар ҳар бир масъулни, қолаверса, фуқароларни ҳам бефарқ қолдирмаслиги зарур.

15 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида чет элдан мамлакатимизга кириб келаётган ҳар бир йўловчига Covid-19 учун мажбурий экспресс-тест жорий этилгани ҳаммага маълум. Тест топшириш учун барча аэропортларда бунинг учун махсус зоналар ташкил этилган, тўсиқлар ўрнатилган, тўловларни қабул қилиш учун терминаллар, нақд пул олиш учун банкоматлар ва валюта айирбошлаш пункт­лари мавжуд. Тўловни амалга ошириб, квитанцияни олган йўловчи тўғридан-тўғри тест топширишга юборилади, шундан сўнг паспортга штрих-код ёпиштирилади. Натижаларни олиш учун тахминан 15 дақиқа вақт кетади. Бу вақт ичида йўловчи юкини олиб, божхона назоратидан ўтишга улгуриши мумкин.

Терминалдан чиқишда штрих-код сканердан ўтказилади ва йўловчи тезкор коронавирус тести натижасини олади. 

Бу каби чора-тадбирлар юртимизда коронавирус инфекцияси кўпайиши ва “омикрон” штамми тарқалишига чек қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ҳам мамлакатимиз аҳолисини коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларга қатъий амал қилишга чақиради. Бу борада маҳалла фаоллари айниқса жонбозлик кўрсатиши зарур.

Зарнигор Сулаймонова, 

«UzTest» ДК мутахассиси

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ХАЛҚАРО АҲАМИЯТГА МОЛИК МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИ

admin

Таганликлар депутат Мақсуд Қурбонбоевдан миннатдор 

admin

БОЛА ОҒИР ЮК КЎТАРМАСЛИГИ КEРАК!

admin