ADOLAT 24

Масъулият — саломатлик гарови

Барчамизга маълумки, коронавирус инфекцияси жаҳон ҳамжамиятида энг глобал муаммога айланди. Ҳозирда шифокорларни ташвишга солаётган коронавируснинг тўртта вариантига, шу жумладан, тез тарқалаётган “Омикрон” штаммига эътибор қаратилмоқда. Қайд этилишича, хабар қилинмаган инфекцияларнинг кўплиги сабабли, касаллик­ларнинг ҳақиқий сони “анча юқори” бўлмоқда.

Covid-19нинг “Омикрон” деб номланган янги штамми одамдан одамга тез юқиши билан хавф туғдириши таъкидланмоқда. Ушбу инфекция икки ҳафта мобайнида ўнлаб давлатларда яшин тезлигида тарқалиб бораётганини оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали кузатиб бораяпмиз.

“Омикрон” штамми мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганилмаганлиги кўплаб саволлар пайдо бўлишига ва аксарият саволларга эса жавоблар аниқ бўлмаганлиги, ушбу инфекцияга қарши курашиш усулларининг етарли эмаслиги муаммолар туғдирмоқда. “Омикрон” штаммининг дастлабки босқичларида пайдо бўладиган шамоллаш ёки гриппга ўхшаш аломатлар сезилиши таъкидланмоқда.

Янги штаммнинг белгилари танада инфекциядан кейинги иккинчи кундан бошланиши ва тахминан беш кун давом этиши айтилмоқда. Шунга қарамай, мутахассислар уларни эътиборсиз қолдирмасликни маслаҳат беришмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда фуқароларнинг соғлигини сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим вазифага айланиб бормоқда. Пандемияга қарши курашиш ҳамда инсон манфаатларини, ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш ва бу йўлда ҳар бир фуқаро масъулликни бўйнига олиши инсоний бурч саналади. Дунё мамлакатларида карантин ва фавқулодда ҳолат эълон қилинаётган, карантин режимини бузганлик учун жавобгарликка тортиш кучайиб бораётган бир даврда барчамиз ушбу касаллик профилактикасига жипс­лашган ҳолда жиддий эътибор қаратсак, албатта, карантин ҳолатига эҳтиёж бўлмайди. 

 Махфурат ХУШВАҚТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Tegishli xabarlar

ПОПда янгиланишлар Самара бермоқда

admin

ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШ ВА СОТИШДА ЭРКИН РАҚОБАТНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН БОЗОР ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

admin

Осиёнинг сиёсий ривожланишида сиёсий партияларнинг ўрни

admin