ADOLAT 24

Андижон томонларда

Хонадонда иш билан банд бўлиш мумкинми?

Ҳа, бу Жалақудуқда ўз тасдиғини топяпти. “Адолат” СДП фаоллари томонидан МФЙларда аҳоли бандлиги жамоатчилик назорати тартибида ўрганилганда улар томорқадан самарали фойдаланиш ҳисобига фуқароларнинг бандлиги таъминланаётганига гувоҳ бўлишди.

“Намуна” МФЙ раиси Вилоятхон Ўринованинг айтишича, ўтган йил бошида МФЙда 30 га яқин ишсиз фуқаро аниқланган. Берилган имтиёзли кредитлар ва аҳолининг ўз маблағи ҳисобига 14 хонадонда иссиқхона ташкил этилди, 12 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бош­лади. Натижада ишсизлар сони кескин камайди.

 Бўрибой Умаров гулчилик билан шуғулланади. Яқинда томорқасида иссиқхона ҳам ташкил қилди. Натижада 2 та иш ўрни яратилди. Улар етиштирган қулпунайларнинг мазаси оғзингизда қолади. Дастлабки ҳосилнинг ҳар бир килограмми 150 минг сўмдан сотилди. Энди даромад қандай бўлишини ўзингиз ҳисоб олаверинг.

63 ёшли Одинахон Ҳасанова 2 та иссиқхонада лимон етиштирмоқда. Оила эҳтиёжидан ортгани бозорда сотилмоқда. Мана, сизга тадбиркорлик, яшаш хонадонида иш билан банд бўлаётганлар.

Партия патронажи: “Адолат”чилар сафи кўпаймоқда

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб бориш баробарида сафимизга янги аъзоларни олиб киришга эъти­бор қаратмоқда. “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги Ҳасанбой Абдуллаев раҳбарлигидаги гўзаллик салонига борган партиядошларимизни у ерда ишловчилар қўллаб-қувватлади. Партиянинг Сайловолди дастури билан танишган 3 нафар йигит сафимизга қўшилди. 

– Акам билан бир неча йилдан буён шу жойда ишлаймиз, – дейди Ҳусанбой Абдуллаев. – Очиғи, салонимизга турли соҳа вакиллари келади. “Адолат”чилар қисқа суҳбат давомида бизда сиёсий партиялар фаолиятига қизиқиш уйғотди. Уларнинг сафига қўшилдик. Энди биз ҳам “адолат”чимиз.

Муаммолар ечими депутат назоратида

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллиги ортиб боряпти. Жойлардаги муаммоларнинг ечимини топишда уларнинг ташаббускорлиги сайловчиларни қувонтирмоқда. Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши депутатларининг кейинги йиллардаги фаолиятида буни аниқ кўриш мумкин.

Депутат Тўйдихон Алибоеванинг тумандаги “Бойчеки” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашуви самарали ўтди. Халқ вакили ҳудуддаги сув, электр ҳамда йўл билан боғлиқ муаммоларни ўрганди. Ички кўчаларни асфальт­лашга алоҳида эътибор қаратди. Аниқланган камчиликлар бўйича масъул корхоналарнинг вакиллари ишга киришишди.

Муаммолар ечими депутат назоратида бўлади.

“Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

КОНСТИТУЦИЯНИНГ ЯГОНА МАНБАИ ВА МУАЛЛИФИ  ХАЛҚДИР

admin

Рақамлаштириш – ижро интизомини таъминлашнинг муҳим воситаси

admin

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Фарғона вилояти)

admin