ADOLAT 24

Ватан ҳимояси — олий шараф

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини, мустақилликни мус­таҳкамлаш йўлидаги меҳнати ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги улуғвор жасорати барчамиз учун фахр ва ифтихор туйғусини шакллантиради.

14 январь – Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан Ватан ҳимоячилари ҳамда юртимиз аҳолисини табриклаш, уларга байрамона кайфият улашиш мақсадида “Адолат” СДП ва Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. Тадбир пойтахтимиздаги аҳоли гавжум жойларида ташкил этилиб, хусусан, воҳадан Тошкент шаҳрига кириш қисми бўлган “Эркин” пости, Халқлар дўстлиги майдони ва бир қатор истироҳат боғларида бўлиб ўтди. Шунинг­дек, аҳоли хонадонларига бориб, ўсиб келаётган ёшларга, ҳарбий хизматчиларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига байрам совғалари улашилди.  

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни умумхалқ байрами ва шодиёна билан ўтказилади. Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматлари юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига куч-қувват ва шижоат бағишлайди.

14 январь мамлакатимизда фақат ҳарбийларимиз учун эмас, балки барча юртдошларимиз учун тинчлик ва осойиш­талик байрами ҳисобланади.

Партия томонидан ташкил этилган тадбирлар аҳоли, айниқса ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. 

Миршод Қўлдошев, 

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Tegishli xabarlar

“Uzbekistan GTL”: табиий газ ва ноёб ёқилғи

admin

Қонундаги «тушунарсиз» модда у қандай мақсадда киритилган?

admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқи

admin