Перейти к содержимому
ADOLAT 24

ADOLAT 24

Основное меню
  • Bosh sahifa
  • Gazeta haqida
  • Maqolalar
    • Xalqaro hayot
    • Huquq
    • Jinoyatga jazo muqarrar
    • Saylov-2021
    • Ijtimoiy hayot
    • Jarayon
    • Nigoh
    • Xalqaro hayot
    • Barcha maqolalar
  • Yangiliklar
  • Tadbirlar
  • E’lonlar
  • FOTOLAVHALAR
  • VIDEOLAVHALAR
BIZ YOU TOBE’DA
  • Главная
  • Инсон қадри улуғланган юртнинг келажаги буюк бўлади
  • Barcha maqolalar
  • Ijtimoiy hayot
  • Jarayon
  • Nigoh
  • Yangiliklar

Инсон қадри улуғланган юртнинг келажаги буюк бўлади

8 января, 2022

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилни “Инсон қад­рини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилди. Бундан кўриниб турибдики, инсон қадри, унинг манфаати ҳамиша юқори ўринда туриши керак деган халқпарвар ғоянинг узвий давом этиши яна бир бора ўз тасдиғини топ­­ди. 

Юртбошимиз янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилгани ва ана шу таклифлардан келиб чиқиб, бундай қарор қабул қилинганини билдирди. Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Таъкидланганидек, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланиши қайд этилди. Бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч­лик ва барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилишига урғу берилди. 

Табрикда, шунингдек, 2022 йилда иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш эътибор марказида бўлиши, юртимизни янада обод қилиш, замонавий уй-жойлар, жумладан, барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистон массивлари”ни қуриш асосий вазифаларимиздан бирига айланиши таъкидлаб ўтилди. “Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, деди Президентимиз. 

Юртбошимизнинг ушбу саъй-ҳаракатлари Ватанимиз келажаги учун қилинаётган улкан ғамхўрликнинг намунасидир. 

Айтиш жоизки, ўтган даврда Президентимиз ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, қисқа фурсатда юртимизда ҳаётнинг барча жабҳаларида туб бурилиш­лар йўлида дадил қадам ташланиб, мисли кўрилмаган ишлар рўй берди. Бошқача айтганда, Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга қадам қўйди. 

Шунингдек, ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан бош­ланган демократик ислоҳотлар йўлини янада қатъий давом эттиришга қаратилган, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси эълон қилинди. Ушбу стратегия ҳам юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгилангани билан аҳамиятлидир. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида бош мезон этиб белгиланган «Инсон қадри учун» деган тамойил ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити яратишни назарда тутади. Жумладан, ўтган давр мобайнида ушбу тамойил асосида барча соҳада туб ўзгаришлар қилинди. Бу йилнинг номланиши ҳам айнан инсон қадри учун деган юксак ғоянинг замирида юзага келгани бежиз эмас. Юртимизда ҳар бир соҳада рўй бераётган ўзгаришлар, аввало, инсон учун яратилаётган қулайликларнинг ёрқин ифодасидир. 

Юртбошимизнинг янги йил муносабати билан йўллаган табригидан ўрин олган муҳим вазифалардан келиб чиқиб, “Адолат” СДП барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ҳамда юртимиз тараққиёти йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишда давом этаверади.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Навигация по записям

Предыдущий ФАОЛИЯТИМИЗ САМАРАЛИ КЕЧДИ
Следующий: Ижтимоий давлат — муҳим конституциявий тамойил

MAQOLALAR

  • “ОИЛА ПОЛИКЛИНИКАСИ”: Деворлар ЁРИҚ, ваъдалар ҚУРУҚ
  • ҚАШҚАДАРЁ: ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
  • Ҳудудлардаги муаммолар халқ вакиллари назоратида
  • МУАЛЛИФНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?
  • ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ:  янги лойиҳалар ишга тушмоқда

ARXIV

  • Ноябрь 2025
  • Октябрь 2025
  • Февраль 2025
  • Январь 2025
  • Декабрь 2024
  • Ноябрь 2024
  • Октябрь 2024
  • Сентябрь 2024
  • Август 2024
  • Июль 2024
  • Июнь 2024
  • Май 2024
  • Апрель 2024
  • Март 2024
  • Февраль 2024
  • Январь 2024
  • Декабрь 2023
  • Ноябрь 2023
  • Октябрь 2023
  • Сентябрь 2023
  • Август 2023
  • Июль 2023
  • Июнь 2023
  • Май 2023
  • Апрель 2023
  • Март 2023
  • Февраль 2023
  • Январь 2023
  • Декабрь 2022
  • Ноябрь 2022
  • Октябрь 2022
  • Сентябрь 2022
  • Август 2022
  • Июль 2022
  • Июнь 2022
  • Май 2022
  • Апрель 2022
  • Март 2022
  • Февраль 2022
  • Январь 2022
  • Декабрь 2021
  • Ноябрь 2021
  • Октябрь 2021
  • Сентябрь 2021

BARCHA BO'LIMLAR

  • Barcha maqolalar
  • E'lonlar
  • Huquq
  • Ijtimoiy hayot
  • Jarayon
  • Jinoyatga jazo muqarrar
  • Nigoh
  • Saylov-2021
  • Tadbirlar
  • Xalqaro hayot
  • Yangiliklar

Газета муассиси “Адолат” социал-демократик партияси (1995 йил 18 февралда ташкил этилган) бўлиб, газета 1995 йил 22 январдан бошлаб чиқа бошлаган. Таҳририятнинг тўлиқ расмий номи давлат тилида “ADOLAT IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETASI” TAHRIRIYATI mas`uliatyi cheklangan jamiyati, қисқача номланиши “ADOLAT GAZETASI”

  • Bosh sahifa
  • Gazeta haqida
  • Maqolalar
    • Xalqaro hayot
    • Huquq
    • Jinoyatga jazo muqarrar
    • Saylov-2021
    • Ijtimoiy hayot
    • Jarayon
    • Nigoh
    • Xalqaro hayot
    • Barcha maqolalar
  • Yangiliklar
  • Tadbirlar
  • E’lonlar
  • FOTOLAVHALAR
  • VIDEOLAVHALAR

So'nggi maqolalar

  • “ОИЛА ПОЛИКЛИНИКАСИ”: Деворлар ЁРИҚ, ваъдалар ҚУРУҚ
  • ҚАШҚАДАРЁ: ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
  • Ҳудудлардаги муаммолар халқ вакиллари назоратида
  • МУАЛЛИФНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?
  • ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ:  янги лойиҳалар ишга тушмоқда
Copyright © ADOLAT24.UZ | MoreNews от AF themes.