ADOLAT 24

Хоразм: онкология соҳасида ислоҳотлар

Кейинги йилларда онкологик касалликларнинг тобора кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу касаллик болалар орасида ҳам кўп­лаб учраётгани жуда ачинарли ҳолатдир.

Ушбу касалликка чалинган болажонлар учун вилоят тиббиёт марказида шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги, бемор болалар катта ёшдаги беморлар билан бир хонада ётиб даволанишга мажбур бўлаётгани, бу салбий ҳолатлар бемор болалар руҳиятига ёмон таъсир қилиб келаётгани вилоят онкология маркази раҳбари ҳамда партия етакчиси сифатида Тоҳир Палвановни кўпдан ўйлантириб келаётган эди.

Жорий йилда бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларининг бирида Т.Палванов вилоят онкология марказида “Болалар бўлими”га зарурат борлиги тўғрисида сўз юритди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги депутатлар жамоа­­си Тоҳир Палвановнинг таклифларини бир овоздан маъқуллашди ва ўрганиш­лардан сўнг давлатимиз томонидан болалар бўлими биносининг қурилиши учун белгиланган маблағ ажратилди.

Жорий йилнинг декабрь ойида мазкур даво маскани ҳудудидаги 50 ўринга мўлжалланган замонавий типдаги болалар бўлими ҳамда соғломлаштириш мақсадида спорт майдончаси қурилиши бошлаб юборилди. Бино қурилишига бош-қош бўлаётган “Шохназар қурилиш ва таъмирлаш” МЧЖ раҳбарининг билдиришича, бино 2022 йилнинг май ойида битказилиб, фойдаланишга топширилади.

Хоразмлик онколог партиядошларимизнинг бир тану бир жон бўлиб, соҳанинг ривожи учун қилаётган эзгу амаллари юртимизда барча ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилаётганини кўрсатади.

***

Вилоят онкология марказида замонавий тиббиёт ускуналарини ўрнатишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Филиалга янги тиббий жиҳоз – “Электро хирургик юқори частотали аргон кучайтиргичли коагуляция аппарати” ўрнатилганлиги муносабати билан Россия Федерациясидан бир гуруҳ мутахассислар – А.И.Евдакимов номидаги Москва тиббиёт-стоматология университети акушерлик ва гинекология кафедраси доценти Сергей Фириченко, Москва дерматовенерология илмий-амалий тиббиёт маркази бош илмий ходими Надеж­да Чернова, электрохирургик ва ультратовуш квитацион жиҳозлар ишлаб чиқарувчи – «ФОТЕК» компанияси директор муовини Семён Локшин, шу компания ходими Алёна Волковалар ташриф буюришди ва филиал мутахассислари билан таж­риба алмашишди. 

Ташкил этилган маҳорат ва амалиёт дарсида рак олди касаллик­лари ҳисобланган бачадон бўйни яраланган эктопияси ташхиси қў­йил­ган 3 нафар беморга филиалимиз мутахассислари билан биргаликда бачадон бўйнини электроконизация қилиш жарроҳлик амалиётини бажаришди. 

Бундан ташқари, янги аппаратни ишлатиш ва амалиётга татбиқ қилиш қоидалари бўйича семинар-тренинг ўтказишди.  

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Tegishli xabarlar

Эрон мамлакатимиз билан ҳамкорликни кенгайтиришдан  манфаатдор

admin

Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқалари мустаҳкамланмоқда

admin

Сохталик панд берди

admin