ADOLAT 24

Ибрат

Донишманд йўлда бир одамни учратиб қолди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган, ҳолдан тойган эди.

– Ўзингни бунча қийнамасанг, – деди донишманд ачиниб.

– Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

– Яхши, аммо айт-чи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?

– Йўқ, келажакда фарзандларимиз бахтли бўлади, насиб этса…

– Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахт нималигини билмай ўтиб кетади. Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, бу сенинг фарзандларинг­­га энг катта совғанг бўлади.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Tegishli xabarlar

Дорилар рекламаси: мақтовлар жойида, уларнинг салбий жиҳатларичи?..

admin

ҒАЛАБА — ЭҲТИРОМГА АЙЛАНГАН ХОТИРА

admin

Ҳуқуқ тизимида сарсонгарчиликлар барҳам топади

admin