ADOLAT 24

Эзгулик йўлида бирга бўлайлик!

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан 4 йилдан буён Конституция байрами арафасида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказиб келинмоқда.

Донорлик акцияси респуб­ликамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилади. 

Ўтган давр мобайнида партия томонидан ташкил этилган донорлик акциялари доирасида республика миқёсида жами 6156 нафар донор иштирок этиб, 2 минг 154 литр қон йиғилди ва йиғилган қонлар 12 минг 312 нафар қонга муҳтож болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилди.

Бир томчи қон бутун бир ҳаёт демакдир. Кимнингдир кичик ёрдами ким учундир катта мадад, мурувват. Ўзгалар соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз қонидан берувчи кишилар қарори ҳар қандай таҳсинга лойиқ. 

Кимгадир қон бериб, унинг жонини сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшиш жуда хайрли ва савобли иш. Тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам қон беришнинг организмга фойдаси исботланган бўлиб, донорлик қон алмашинишини таъминлаши таъкидланади.

Қон топшириш орқали бир беморни ҳаётга қайтаришга, унга ҳаётнинг бетакрор онларини кўришга кўмаклашган бўламиз. Партия томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган донорлик акция­сида шундай фикрли инсонлар кўплигига ҳар гал амин бўламиз. Айниқса, синовли кунларда ўтказилаётган мазкур хайрли ишда халқимизнинг яна бир бор жипслашуви, бемор болажонлар учун кўмакка интилишини кўриб қувонамиз.

Акциядан кўзланган мақсад республикамизнинг барча ҳудудларида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишдан иборат.

Бугун Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик акцияси амалга оширилади.
Муҳтарам юртдошлар, эзгулик йўлидаги ушбу донорлик акциясида бирга бўлайлик!

Tegishli xabarlar

УСТОЗ отамиздек УЛУҒ эмасми?!

admin

УЧ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНГАН АЁЛ

admin

Тил – миллат кўзгуси

admin