Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Ўткирбек Арзиқулов партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида «Тахтакўприк» МФЙда бўлди. Мулоқот чоғида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан халқ вакилига мурожаат қилишди.
“Яхши” кўчадаги 118-уйда яшовчи Адолат Қурбонова турмуш ўртоғининг бетоблиги, уни даволатиш учун моддий имконияти йўқлиги масаласида ёрдам сўради.
Депутат аралашуви билан Андижон шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими мутасаддилари бу ишни ўз зиммасига олишди. Натижада бир оилани кўпдан буён қийнаётган муаммо ечим топди.
65-уйда истиқомат қилувчи Аслиддин Бойбеков тадбиркорлик билан шуғулланишни истарди, хонадонида бунинг учун имконият ҳам мавжуд. Фақат у кредит масаласида кимга мурожаат қилишни билмасди.
Фуқаронинг истаги ўрганилди. “Микрокредитбанк” Андижон вилоят бошқармаси унга ёрдам қўлини чўзди. Тез кунда А.Бойбеков тадбиркорлик фаолиятини бошлайдиган бўлди.
Андижон вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Эргашева ҳам халқ дарди билан яшаётган партиядош депутатларимиздан ҳисобланади. У зиммасидаги масъулиятли вазифасини сидқидилдан адо этиб келмоқда. Хусусан, депутат жойларда кексалар ва ногиронлиги бўлган отахон-онахонларимиз ҳолидан хабар олиб, муаммоларини ўрганмоқда.
Унинг ташаббуси билан Когон шаҳар “Махтумқули” МФЙга қарашли “Амир Темур” кўчасидаги 52-уйда яшовчи, 82 ёшни қаршилаган Ҳалима Эргашевага ҳасса ҳамда шу кўчадаги 39-уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони, 85 ёшли онахон Ражабой Бердиевага ногиронлик аравачаси топширилди.
Зарнигор Тошева,
Когон шаҳар кенгаши раиси