ADOLAT 24

Яшил маконлар кўпаймоқда

Айни кунларда рес­публикамизда «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида кўчат экиш давом этмоқда. Бу борада жалақудуқлик «адолат»чилар ҳам ташаббус кўрсатмоқда.

Партиямиздан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари бошчилигида «Ёш адолатчилар қаноти» аъзолари 100 туп павловния дарахти кўчатларини экиб, «Адолат» боғини яратди. Сафдошларимизнинг ташаббусини туман ёшлари қўллаб-қувватлаб, ушбу эзгу ҳаракатга қўшилди. 

***

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида хоразмлик онколог партиядош­ларимиз ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. Мазкур тиббиёт марказида кўчат экиш ишлари кўтаринкилик билан бошлаб юборилди. Ҳашарда муассаса ходимлари, «Адолат» СДП Хоразм вилоят кенгаши фаоллари ҳамда Хоразм телерадиокомпания­­си, “Ўзбекистон 24” канали вакиллари иштирок этишди.

Шифо масканидаги 3 гектар боғни янада кўкламзорга айлантириш мақсадида онколог шифокорлар томонидан олиб келинган 200 га яқин мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Барнохон Бозорова, 

Жалақудуқ туман кенгаши раиси,

Замира Абдуллаева,

Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

1 МАЙДАН ҚОНУНЧИЛИКДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ?
Янги йўл ҳаракати қоидалари жорий этилади
Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

admin

Хуш қадаминг қутлуғ бўлсин, НАВРЎЗ!

admin

“АЛИ”НИНГ ДЎППИСИ КИЙДИРИЛГАН “ВАЛИ” етти йилдан сўнг оқланди

admin