ADOLAT 24

Касалликни камайтиришнинг асосий омили

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган фикрлар нафақат тиббиёт ходимларининг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам бу масалага бўлган эътиборини тортди. Инсон қачон соғлом яшайди? Ўз саломатлигига эътиборли бўлганда. Шу маънода юраги соғлом инсон саломатлигидан шикоят қилмайди, тиббиёт ходимларининг бу масалага эътибори ошиши касалликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Бугун Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида бош мезон этиб белгиланган “Инсон қадри учун” деган тамойил ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни назарда тутади. Бу малакали тиббий хизмат билан боғлиқ. Қолаверса, ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига эътиборли бўлса, жойлардаги бирламчи бўғинда хизмат сифати оширилса, қатор муаммоларнинг олди олинади.  

 Юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабларидан бири – нотўғри турмуш тарзи. Тўғри овқатланиб, кўпроқ пиёда юрадиган одамларда бундай хасталик кам учраши исботланган. Президентимиз ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ташкил этишда ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган. Айни вақтда Андижон вилоятида ҳам ундан фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда. Эрта тонгда вилоят марказидаги кўча ва хиёбонлардан тортиб чекка ҳудудларда ҳам пиёда юриш билан шуғулланувчиларни кўриб ҳавасингиз келади. Улар орасида ёшлар билан бир қаторда кўплаб кексаларни учратиш мумкин. Бу юртдошларимизда тиббий маданият ўсиб бораётганини кўрсатади.

– Халқимизнинг соғлиғи ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган энг бебаҳо бойлигимиздир, – деган эди Президентимиз. – Шу боис тиббиётни халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик. Бунинг учун бирламчи бўғинга ажратиладиган маблағларни 2 баробарга ошириб, аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликларни камайтириш бўйича алоҳида дастур қабул қиламиз.

Мени қувонтирган яна бир нарса, юрак-қон томир касаллик­ларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгилангани бўлди. Унга кўра, келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади. Бу касалликнинг камайиши ва эрта аниқлаш йўлида дадил қадам демакдир.

Йигитали Бекбоев,

халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгаши депутати

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ КЕЛГУСИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ ЮЗАСИДАН ҚАТОР ТАКЛИФЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИ

admin

МАКТАБЛАР ҚИШГА ТАЙЁРМИ?! (Фарғона, Сурхондарё, Наманган, Жиззах)

admin

ОБОД ЮРТДА файзу барака бўлади

admin