ADOLAT 24

Муаммолар жойида ҳал этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракция­­си аъзоси Махфурат Хушвақтованинг Муборак тумани сайловчилари билан учрашуви самарали кечди. 

Депутат тумандаги “Сариқ”, “Қарлиқ”, “Кўҳна шаҳар”, “Янгиобод”, “Бўс­тон”, “Сайд”, “Қорабоғ”, “Обод” маҳаллаларида юзма-юз мулоқотлар ўтказилганида аҳоли ички йўллар таъмирталаб­лиги, трансформаторлар эскирганлиги, мактабгача таълим ташкилоти ва мактаб­лар қурилиши хусусида, ичимлик суви ва бош­­қа муаммолар юзасидан мурожаатлар қилди. Энг муҳими, барча муаммолар партиядошимизга ҳамроҳлик қилган Муборак тумани ҳокими Акрам Арипов томонидан ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, сайловчилар билан учрашувда депутат ўз ҳисобидан кам таъминланган оилаларга совғалар улашди.

Нодир ИСОМОВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ижрочи котиби

Tegishli xabarlar

ХАЛҚИМИЗ ЯНГИЧА ЎЗГАРИШЛАР, ЯНГИ ТАШАББУСЛАРНИ КУТЯПТИ

admin

Аёллар тадбиркорлиги: янгича ёндашув

admin

ОҚ ЙЎЛ! ЁҚИМЛИ ИШТАҲА! САЛОМАТ БЎЛИНГ!

admin