ADOLAT 24

Сайловолди учрашувлари якунига етди (СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ)

Сирдарё вилоят Гулистон шаҳар Ёшлар маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни Президентликка ном­­зоднинг Сирдарё вилоятидаги ишончли вакили Иномжон Қудратов кириш сўзи билан очди. Ишонч­­ли вакил иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди. 

Шундан сўнг Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов сўзга чиқиб, Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор ғоя­лар, мақсадлар, вилоят эътиборида турган масалаларни сайловчилар эътиборига ҳавола этди ва у ўз сўзида вилоят ҳаётига алоҳида эътибор қаратди. 

— Барчамизга яхши маълумки, Сирдарё вилояти бир неча йиллар олдин қишлоқ хўжалигига асос­ланган ҳудуд эди. Ҳозирги вақтга келиб вилоят қишлоқ хўжалигига асосланган ҳудуддан саноатлашган ҳудудга айланиб бораётганини эътироф этишимиз керак. Масалан, Ширинда Бирлашган Араб Амирлиги билан ҳамкорликда электр станциялар қуриляпти. Сирдарё туманида ҳам бир қанча йирик қўшма корхоналар қурилди ва фаолият олиб бормоқда. Янгиер шаҳрида ҳам саноат зоналари ташкил этилди ва шунга ўхшаш барча ҳудудларда саноат корхоналари, тўқимачилик ва кластерлар кун сайин ривожланиб бормоқда. 

Бундан ташқари, вилоятда ижтимоий ҳимояга йўналтирилган сиёсат асосида аҳолини уй-жойлар билан таъминлашда ва малакали тиббий хизмат ҳамда сифатли таълим йўлида яратилган шароитлар алоҳида эътирофга лойиқ. Айниқса, Сирдарё вилоятида дастлаб синов тариқасида тиббий суғурта тизимининг жорий қилиниши, тиббиёт кластерини яратиш ишларининг бошлангани ва Боёвут туманида “Ақлли тиббиёт” тизимининг жорий қилинишини эътироф этишим лозим. Қолаверса, шаҳарлар ва туманлар чиройига чирой қўшаётган янги замонавий турар-жой массивлари ҳам бугун сирдарёликлар учун янгича имконият ва яхши яшашга қулайлик демакдир.

Буларнинг ҳаммаси Сирдарё вилоятининг ёрқин келажагини намоён этади. Мен сирдарёликларни Президентлик сайловида фаол иштирок этишга чақираман.

Ғойибназар Эгамназаров,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати: 

— Маълумки, Сирдарё қишлоқ хўжалигига, саноатга, айни пайтда, тадбиркорликка кенг ўрин бераётган вилоят ҳисобланади. Шунинг учун “Адолат” СДПдан номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг қишлоқ хўжалигини, тадбиркорликни, саноатни илм-фан асосида ривожлантириш борасидаги фикрлари менга маъқул тушди. Айниқса, агрофирма давлат хўжаликларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илмий асосда ташкил этиш, фан ва амалиётнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш яқин келажакда Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги улкан имкониятларини рўёбга чиқаришда, қишлоқ иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда, бандлик ва қашшоқлик муаммоларини ҳал этишда катта натижалар беради, деган фикрларини маъқуллайман.  

Дилшунос Абдуллаева,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати:

— “Адолат” социал-демократик партияси етакчиси Баҳром Абдуҳалимовнинг Cайловолди дас­тури менга маъқул келди. Негаки, дастурда мамлакатимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳот ва янгиланишларни бундан кейин ҳам изчил давом эттириш асосий мақсад қилиб қўйилган. Айни пайт­­да дастурда “Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак” деган мақсад асос қилиб олинган. Бу эса мамлакатимиздаги барча фуқаролар, хусусан, аёллар ва болалар ҳуқуқ манфаатларини кафолатлаш, жамиятда адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни жадаллаштириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини кучайтириш ҳам партия, ҳам номзод фаолиятининг муҳим йўналиши эканлигини кўрсатади. 

Номзод дастурида ўз олдига халқимиз барча нарсадан устун қўядиган адолат ғоясини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш масаласини энг бирламчи вазифа сифатида қўяди. Чунки “Адолат” ҳукм сурган жамиятда, бағрикенглик тамойиллари устун бўлади, халқнинг давлат сиёсатига бўлган ишонч-эътиқоди ортади, фуқароларнинг Ватан келажагига дахлдорлик туйғуси юксалади.

Мен ана шу фикрлардан келиб чиқиб, Баҳром Абдуҳалимов номзодини қўллаб-қувватлайман.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Tegishli xabarlar

ОМОНАТ

admin

Улуғ алломанинг мангулик тафаккури

admin

Президентликка номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан илк учрашуви бўлиб ўтди

admin