ADOLAT 24

Сайлов қонунчилиги бузилса, жазо белгиланади

– Талабаман. Дарсда гуруҳ раҳбаримиз бизга сайловга оид билимларни бериш баробарида сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини айтди. Ушбу жавобгарлик нималардан иборатлиги ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Гулзода РАВШАНОВА,

Тошкент шаҳри

– Дарҳақиқат, қонунда сайлов қонунчилигининг бузилиши билан боғлиқ жазо чоралари ўз аксини топган. Ўзбекистон Рес­публикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 512-519-моддаларида сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, худди шунинг­дек, уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш, қарорларини ижро этмаслик, ушбу комиссияларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этиш ёки кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартибини номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан бузиш, сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод, сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш ёки бошқа усуллар орқали тарқатиш, айни жараёнда ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, сайловни молиялаштириш тартибини бузиш ҳамда жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек, сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш учун маъмурий жарима жазолари қўлланилади.

Жиноят кодексининг 146- ва 147-моддаларига асосан эса сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сох­­та ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоб­лаш, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш, Президентликка номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз ваколатларини эркин амалга оширишларига зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш каби жазолар тайинланишига сабаб бўлади.

Саволга жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман

судининг раиси Шуҳрат БАКАЕВ жавоб берди.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ   МИРЗИЁЕВНИНГ УЧИНЧИ ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИДАГИ НУТҚИ

admin

Муаллифлик ҳуқуқи:  ёхуд тескари “қадриятлар” ҳукми

admin

“Дадамнинг китоблари дўстимга айланди…”

admin