ADOLAT 24

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Навоий вилояти)

“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, хайрихоҳлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, фаол хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Учрашувни Президентликка номзоднинг ишончли вакили – «Адолат» СДП Навоий вилоят кенгаши раиси Рустам Ҳайитов кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништириди. Шундан сўнг Баҳром Абдуҳалимов сўзга чиқиб, ўз Сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, асосий масалаларни сайловчилар эътиборига ҳавола қилди.

Президентликка номзоднинг Сайлов­олди дастурида илгари сурилган “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони!”, “Бизнинг мақсадимиз адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш!”, “Адолат ва қонун устуворлиги учун!” каби йўналиш­лар мазмун ва моҳияти, кўзланган мақсадининг халқчил ва ҳаётийлиги билан сайловчилар эътирофига сазовор бўлди.

Учрашувда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлигини ривож­лантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тўғрисида ҳам атрофлича фикр юритилди. Шунингдек, миллий ва тарихий қадриятларимизга асосланган “Жамиятда юриш-туриш, одоб-ахлоқ қоидалари”ни яратиш ва жорий этиш ғоя­­си илгари сурилди.

Аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш, фуқароларнинг тиббий маданиятни юксалтириш, дори-дармонлар нархини назорат қилиш  каби ижтимоий масалаларнинг дастурдан жой олганлиги алоҳида эътироф этилди. Мамлакат учун замонавий, юқори интеллектуал кадрларни тайёрлашда таълим тизимининг барча босқичидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жадаллаштириш ғоялари ҳам маъқулланди.

Бундан ташқари, номзоднинг Сай­лов­олди дастуридан ўрин олган Ватанимиз тараққиёти йўлида замонавий, юқори интеллектуал кадрларни тайёрлашда таълим тизимининг барча босқичидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш каби илғор ғоялар учрашув иштирокчилари томонидан маъқулланди. Номзод дастурида қайд этилган устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар социал-демократия ғояси ҳамда “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва сиёсий платформасига тўлиқ мос келиши қайд этиб ўтилди.

Учрашув якунида номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Санжар Қурбонов,

халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати:

— Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДП томонидан кўрсатилган номзод – Баҳром Абдуҳалимовнинг Сайловолди дас­тури билан танишдик. Унинг мазмун-моҳияти, тузилиши, устувор йўналиш­лари ҳамда унда илгари сурилган ғоя ва мафкура мамлакатимизни янада тараққий эттиришга ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга йўналтирилганига гувоҳ бўлдик.

Ушбу ғояларда Ўзбекистонимизни ҳар соҳада ривожлантириш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, халқимиз учун тинч ва фаровон турмуш шароитини яратиш мужассам.

Айниқса, дунё сиёсий амалиётида кенг қўлланиладиган ва тан олинган социал-демократик ғояларнинг ўзбекона қадриятларимиз, миллий ўзига хослигимиз, халқимизнинг менталитетига уйғунлашган ҳолда ифода этилганлиги бизни қувонтирди.

Номзоднинг дастуридан жой олган айрим мақсад ва вазифаларга тўхталадиган бўлсак, халқ вакиллари — маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятини янада жонлантириш, эркинлаштириш билан боғлиқ масалалар ўрин олганлигини кўрамиз.

Маълумки, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини кучайтириш орқали ижро ҳокимияти устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ғояси мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришда энг муҳим масалалардан ҳисобланади. 

Ўйлаймизки, бу каби юксак ғоялар партиямизнинг халқ ичига янада чуқурроқ кириб боришида дас­­туриламал ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Ҳилола Рўзимуродова,

халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати:

— Номзоднинг дастурида аёллар ўз меҳри билан оиладаги ижобий муҳитни, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни сақлаб туради, деган ақидани илгари сурилгани бизни қувонтирди.

Умид қиламизки, “Адолат” СДП номзоди Баҳром Абдуҳалимов ушбу сайловда ғолиб бўлса, дастуридан ўрин олган оила инс­титутини мустаҳкамлаш бўйича миллий индексларни, шунинг­дек, тегишли халқаро рейтингларда Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш, “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғоясини амалга ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглигига эришиш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга эришилади. Уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш каби эзгу ғояларни ҳаётимизга татбиқ этади. Бу эса “Адолат ҳар бир инсон учун” тамойилининг амалда намоён бўлишидир.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Tegishli xabarlar

Бирида яхши, Бирида акси

admin

КОМИЛЛИК ЙЎЛИ

admin

БАРЧАСИ УЧУН СИЗГА ТАШАККУР! (Дил изҳори)

admin