Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1413 2024 йил 31 октябрь
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2024 йил 27 октябрда ўтказилган депутатлар сайлови юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов комиссияларининг сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 73, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. 2024 йил 27 октябрда ўтказилган бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилсин.
2. Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган 75 нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев