ADOLAT 24

Олға бос, “АДОЛАТ”! “Адолат” партиясига бағишланади

Олға бос, “Адолат”,

қадаминг тезлат,

Сен билан биргадир

буюк халқ – миллат.

Шубҳасиз, янги бу

Ўзбекистонда, 

Адолат тантана

қилишин эслат.

Олға бос, “Адолат”,

шаштинг сўндирма,

Қаддингни баланд тут,

асло эгилма.

Уйғониш йўли бу –

саодат йўли,

Юр, югур, илдамла,

зинҳор тек турма.

Олға бос! Адолат –

сенинг шиоринг,

Одиллик – мартабанг,

номусинг, оринг.

Ҳақ, ноҳақ талашиб,

чиқса йўлингдан,

Олий қарор бўлсин, 

сенинг қароринг.

Олға бос, “Адолат”,

яна олға бос,

Ҳалоллик сифатинг –

мақсадингга хос.

Қатъий бўл, шаштингга

шашт қўшгин яна,

Қалбларни ғубордан

айлагин халос.

Олға бос, “Адолат”,

қадаминг тезлат,

Сенга ҳам етишди

ушбу дам фурсат. 

Заҳматкаш халқ билан

елкадош бўлиб, 

Майдонга чиқ энди –

ўзингни кўрсат.

Олға бос, “Адолат”,

омадинг келсин, 

Ҳақ йўлда эканинг

эл-улус билсин! 

Орзуси ушалсин

тинчлик деганнинг, 

Осмонинг ҳамиша 

мусаффо бўлсин!

Муҳиддин ОМАД, 

Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

Асосий қонун лойиҳаси муҳокамаси ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатлик намунаси

admin

АЛДАНГАНЛАР

admin

ЖАҲЛИ ЖИЛОВЛАНМАГАН КУЁВ

admin