Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:
Куанишбаева Гулайим Махамбетали қизи —
Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Сражатдинов Аманбай Конисбай ули —
Нукус шаҳридаги «Real Innovatsiyа NKS» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли —
Балиқчи туманидаги «Academy IT Star» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
Хайтахматова Дилнавоз Алижон қизи —
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси,
Андижон вилояти
Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи —
Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси
Остонов Оғабек Ўлмас ўғли —
Жондор туманидаги «Шариф Нафосат» масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси, Бухоро вилояти
Сатторов Элбек Холиқул ўғли —
Бахмал туманидаги «Аззам Элбекович» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
Ҳошимова Шахло Улуғбек қизи —
Жиззах политехника институтининг қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш кафедраси ассистенти, Жиззах вилояти
Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли —
Муборак тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қашқадарё вилояти
Хўжаева Рохилабону Саидусмон қизи —
«Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти, Қашқадарё вилояти
Бафоев Шерзод Ихтиёр ўғли —
Конимех туманидаги «Боймурод» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Навоий вилояти
Саидова Севинч Асатилло қизи —
«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси кран машинисти, Навоий вилояти
Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи —
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Наманган вилояти
Хусанов Мухаммадали Алишер ўғли —
Уйчи туманидаги «Sanlitun» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси, Наманган вилояти
Аноров Боҳодир Қобилжон ўғли —
Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
Шодиева Мадина Нуралиевна —
Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси гид-экскурсоводи, Самарқанд вилояти
Ортиқбоева Ҳилола Ғуломжон қизи —
Кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Сирдарё вилояти
Турдиқулов Ислом Ҳайитбой ўғли —
Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали кимё-технологиялар кафедраси доценти, Сирдарё вилояти
Ашурова Мафтуна Ортиқ қизи —
Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг рақамли иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
Худойбердиев Шаҳзод Фарходович —
Шўрчи тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Ғофурова Динора Алишер қизи —
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Тошкент вилояти
Рахматуллаев Фарходжон Рустамжон ўғли —
Қуйи Чирчиқ туманидаги «Sofia Ticaret» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Хасанов Хайитбой Хисенжонович —
Сўх тумани «Сариканда» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Фарғона вилояти
Холиқова Гулираъно Юлчибой қизи —
Риштон туманидаги «Холиқов Йўлчибой» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
Оллаберганова Муяссархон Давлатбой қизи —
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали 1-босқич магистранти, Хоразм вилояти
Юлдошев Усмонбек Умарбек ўғли —
Урганч шаҳридаги «Glass Pro» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Хоразм вилояти
Неъматов Миразиз Мирали ўғли —
Мирзо Улуғбек туманидаги «Танланганлар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри
Хушвақтова Мўтабар Сафар қизи —
Ижтимоий тармоқлардаги «Urikguli» экологик блоги асосчиси, Тошкент шаҳри
Зарипова Барно Икром қизи —
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси
Исматов Миршохид Ривожиддин ўғли —
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Лойиҳалар бошқаруви маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти видеомонтажчиси
Муллоджанова Муниса Ахмаджоновна —
Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси лойиҳа менежери
Набижонов Баходирбек Содиқжон ўғли —
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи
Туланова Севарахон Баходиржон қизи —
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти услубчиси
Эшонқулов Муҳаммадали Олимжон ўғли —
«Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
Юсупова Айсанем Азатовна —
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2024 йил 27 июнь
