ADOLAT 24

Маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимиятининг конс­титуциявий асослари такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

– маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши;

– Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;

– кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига Конституциямизда кафолатланган нормалар билан бир қаторда “Кенгаш сўрови”, “Кенгаш текшируви” каби янги инс­титутлар киритилмоқда. Шу билан бирга қонун лойиҳасида Халқ депутатлари Кенгашида қандай комиссиялар тузилиши бўйича нормалар аниқ белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси устида Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан олимлар, мутахассислар, экспертлар, жамоатчилик вакиллари жалб этилган ҳолда қизғин иш олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Янги таҳрирдаги Конституцияда халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. 

Tegishli xabarlar

Салоҳиятли кадрлар — мамлакат қудрати

admin

“Дўстлик” фестивалини ўтказиш ДАСТУРИ

admin

Ҳамкасбимиз “Олтин қалам” мукофоти билан тақдирланди

admin